Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Dekabr » 23 » Adashgan SmS
19:25
Adashgan SmS
Cобиржон ишдан соат 20:35 ларда қайтди. Уйдаги жимликдан хотини Нигора ишдан келмаганини сезиб, хавотирга тушди. Дарҳол Нигоранинг қўл телефонига қўнғироқ қилди, аммо у жавоб бермади. Хавотири янада кучайиб, хотини ишлайдиган туман шифохонасига телефон қилди. Навбатчиликда турган ҳамширадан "Нигора опа ярим соат олдин уйига кетганди” деган жавобни эшитгач, кўнгли хотиржам тортди.

Орадан 10-15 дақиқа ўтар-ўтмас эшик қўнғироғи чалинди. Нигора йўлда автобус бузилиб қолганини айтиб, "Тузукроқ транспорт қўйишса нима қилар экан-а”, дея куйиниб ичкарига кирди.

— Сизни ҳам хавотирга қўйдим, қорнингиз очгандир. Ҳозир егулик тайёрлаб бераман, — деб ошхонага йўл олди.

— Тўхтаб тур, — деди Собиржон. — Нега боя қўнғироғимга жавоб бермадинг?

— Автобус ичидаги шовқин-суронда эшитмай қолгандирман, — деди Нигора эрининг кайфиятини кўтариш мақсадида бир оз эркаланиш оҳангида. — Мендан хавотир олдингизми?

Хотинининг гап оҳанги Собиржоннинг кўнглини юмшатди. Улар биргалашиб овқатланишди.

— Ўғлим Олимжонни соғиндим, эртага бориб олиб келаман, — деди Собиржон.

— Ҳали икки кун бўлгани йўқ-ку, дадажониси, ойим ҳам неварасини соғинган. Унинг устига ойим болага жуда яхши қарайди, яна икки кун тура қолсин, дам олиш куни иккаламиз бирга бориб уйдагиларни кўриб, Олимжонни ҳам олиб қайтамиз.

Эру хотиннинг суҳбатини телефон овози бузди. Нигора бориб телефонига қаради.

— Ким экан, — деб сўради Собиржон сабри чидамай.

— SMS келибди, бирортаси адашиб юборган шекилли, — деди-да Нигора идиш-товоқларни олиб, ошхонага кетди.

Собиржон хотинининг телефонини олиб қаради, аммо янги келган SMS йўқ эди. Кўнглидаги шубҳа-гумон баттар кучайди. Яна қовоғи осилиб, хотинига бирор нима деб қўйишдан қўрқиб, телевизор пултини қўлига олди-да, ўзини чалғитиш учун телеканалларни бирин-кетин алмаштира бошлади. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас яна телефон жиринглади. Бу гал Собиржон хотинидан олдин ҳаракат қилди. Нотаниш рақамдан келган SMSда шундай сўзлар ёзилган эди:

"Ҳаётим, нега қўнғироқларимга жавоб бермаяпсиз, уйга етиб олдингизми? Сизни яхши кўраман, сиз билан ўтказган кунларимни ҳеч қачон унутмайман”.

Собиржон бу сўзларни ўқиб карахт бўлиб қолди. Дарҳол шу SMS келган рақамга қўнғироқ қилди, аммо ҳеч ким жавоб бермади.

Ошхонадан чиқиб келган хотини эрининг авзойини кўриб қўрқиб кетди. У эридан телефонини сўради.

Собиржон кўзлари олайиб хотинига: — Ким, ким эди у? — дея сўроқлади. — Мендан ҳеч нарсани яшира олмайсан, тўғрисини айт!

— Тушунмадим, дадаси, нима бўлди?

— Мана бу SMSни айтяпман, бундан олдингисини мендан яшириб, ўчириб юборибсан-да, а?

У телефонни хотинига отди.

Нигора ҳам SMSни ўқиди ва "Бирортаси адашиб жўнатгандир, — деди. — Ахир, шунақа бўлиш ҳам мумкин-ку! Мен уни танимайман, бунақанги танишларим йўқ”, йиғлаб юборди у.

Собиржон жаҳл устида телефонни хотинидан олиб, улоқтирди. Шу аснода улар роса жанжалашишди. Собиржоннинг ҳақоратомуз сўзлари, тинимсиз нега менга хиёнат қилдинг, сенга нима ёмонлик қилган эдим, деб қийин-қистовга олиши Нигоранинг юрак-бағрини эзиб юборди. У қанчалик тушунтиришга уринмасин, фойдаси бўлмади.

Эру хотин уруш-жанжал билан тонг оттиришди. Йиғлаб ҳолдан толган Нигора кийимларини йиғиштириб, онасининг уйига жўнади.

Орадан уч кун ўтди. Собиржон ишга ҳам бормай, аламини ичкиликдан оларди. Бахтли бир оилага рахна солган телефон ҳамон Собиржон улоқтирган ерда — жавон ёнида ётар эди.

Собиржон кечқурун кўп ичиб юборганлигидан бош оғриғи уни кетма-кет сигарет чекишига мажбур қиларди. Назарида ҳаммаси тушида бўлаётгандек эди. Бирдан жавон ёнида ётган телефон жиринглаб қолди. Собиржон телефонни қўлига олиши билан алоқа узилди. Яна ўша нотаниш рақамдан бу сафар SMS эмас, қўнғироқ келди.

Шу орада эшик қўнғироғи чалинди, базўр ўрнидан туриб эшикни очди. Эшик ортида яқин дўсти Санжар илжайиб турар эди. Собиржон дўстини ичкарига таклиф қилди.

— Дам олиш куни уйда бўласан, бир суҳбатингни олай, деб келавердим, — дея Санжар ичкарига кирди.

— Яхши қилибсан-да, дўстим, мен ҳам зерикиб ўтирган эдим.

— Бу дейман кеча роса байрам қилдингми-а?

Собиржон индамай стол устида турган ароқни иккита пиёлага қўйди-да, бирини Санжарга узатди.

— Қўйсангчи жўра, мен ичгани эмас, сен билан озроқ бўлса ҳам суҳбатлашгани келувдим. Сенга нима бўлди, ичкиликдан йироқ эдинг, нима, бугун чап ёнинг билан турдингми, кайфиятинг йўқ. Хотининг, ўғлинг кўринмайди?

— Дўстим олдин битта-битта олайлик, кейин бафуржа гаплашамиз.

Икки дўст юз граммдан ичиб қизишиб олишди. Собиржоннинг хаёлидан нотаниш рақам кетмас эди. Санжар дўстининг кайфиятини кўтариш мақсадида кулгили гаплардан гапирди. Собиржоннинг сабри чидамади, телефонни қўлига олди-да ўша рақамга қўнғироқ қилди. Шу орада Санжарнинг чўнтагидаги телефоннинг овози эшитилди. Шунда Собиржон ғазаб билан "Бу сенинг рақамингми? Сен ҳали мени, ўз дўстингнинг оиласини буздингми, номард”, деб стол устидаги ароқ шишаси билан Санжарнинг бошига туширди. Тўсатдан берилган зарбадан гангиб йиқилган Санжар ҳушини йўқотди. Орадан ярим соат ўтгач, Санжар ҳушига келиб бошини кўтарди. Собиржон эса бошини чангалаганча дераза ёнида ўтирар эди.

— Сенга нима бўлди, бир дўстингнинг ҳазилини кўтаролмасанг нима қилиб юрибсан, — деди ҳеч нарсадан хабари йўқ Санжар.

— Қанақа ҳазил? — деб телефонни Санжарга қарата отди Собиржон. — Бу SMSни ҳам сен ёзгансан, тўғрими?

— Ҳа, мен ёзганман.

— Хотиним билан ўрталарингда...

— Хотинингни бунга нима алоқаси бор, нега уни аралаштирасан? Мен янги рақам олгандим, хотининг ўта рашкчи эканлигини билиб, SMSни сенинг рақамингга, ҳазил қилиб юборган эдим.

Собиржон бошини ушлаганча бақириб юборди: — Нималар қилиб қўйдим, энди нима бўлади ўғлимнинг тақдири...

— Нигорани биласан, шифохонада ишлайди, баъзи пайтлар ишдан кеч келади, ундан хавотир олиб қўл телефони олиб бериб, ўзим ишлатаётган сим-картани унга бергандим, — Собиржон бўлган воқеани Санжарга айтиб берди.

Санжар ҳам бу лаънати SMS дўстининг оиласини бузиб юбориши мумкинлигини билиб, қўрқиб кетди. Сўнг деди:

— Хавотирланма дўстим, Нигора ақлли аёл, вазиятни тушунтирсак, бизни кечиради.
Santa_Claus

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1417 | Добавил: Santa_Claus | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
Рейтинг: 0
Имя: E'zozxon
Написал: Gabriela | Дата: 25.12.2009, 11:09 


voy, juda qiziq ekan
0  
1
Рейтинг: 1
Имя: Mr_17
Написал: Santa_Claus | Дата: 25.12.2009, 17:50 


Rahmat
0  
2
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009