Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 21 » Қаерга саёҳат қилган маъқул?
02:19
Қаерга саёҳат қилган маъқул?

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (БСТ) ҳозирда сайёҳларга чўчқа гриппини юқтириб олмасликлари учун Буюк Британия, Мексика, АҚШ, Канада, Чили, Австралия, Тайланд, Хитой (Гонг Конг) ва Японияга бормасликни тавсия қилмоқда. Агар сайёҳлар барибир бу жойларга бормоқчи бўлсалар, имкон қадар эҳтиёткор бўлишлари керак.


Маълум бўлишича, жаҳон молиявий инқирози даврида сайёҳлар оқими Африка ва Жанубий Америка қитъаларидагина ортган. Африкага келувчилар сони аввалги йилга нисбатан 3 фоизга ортган бўлса, Жанубий Америкада бу кўрсаткич 0,2 фоизни ташкил этган.
Аммо ҳануз Франция чет эллик сайёҳларни қабул қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ўтган йили иккинчи ўринда турган Испания бу йил ўз ўрнини АҚШга бўшатиб беришга мажбур бўлган. БСТ 2009 йилда сайёҳлар сони 4-6 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. Ташкилотнинг бундай хулосага келишига жаҳон молиявий инқирозидан ташқари кўпгина мамлакатларда чўчқа гриппининг тарқалиши ҳам сабаб бўлган.

Европада барчаси муҳайё!
Ўрта ер денгизи тозалиги жиҳатдан бошқа денгизларга, масалан, қора денгизга нисбатан анча юқори туради. Европа пляжларига итларни олиб келиш тақиқлангани учун ҳам у ердаги муҳит анча тоза. Мисол учун, Италияда пляждаги назоратчи ит етаклаган сайёҳни кўриб қолса, унга салмоқли жарима солинади ва 24 соат мобайнида мамлакатдан чиқариб юборилади. 
Бундан ташқари, Европа турли қасрлар, саройлар, музейлар ва бошқа кўплаб кўҳна обидаларга бой. Харид қилишни хуш кўрувчилар эса турли-туман дўконларни кезиб зерикмасликлари аниқ.

Қироллар каби дам олмоқчимисиз?
Унда Мисрга марҳамат. Мисрда сайёҳликнинг ривожланиши уларнинг Европадан ўрнак олишлари билан боғлиқ. Йил давомида қуёш нур сочувчи ўлка ажойиб меҳмонхоналарни таклиф қилади. Нархи унчалик қиммат бўлмаган меҳмонхоналарда ҳам лаззатли таомлар тайёрланади. Қизил денгизнинг тиниқ сувлари, ундаги ранг-баранг балиқлар ва жозибадор маржонқоялар ҳар қандай кишини ўзига мафтун қилиши аниқ. Мисрда ҳам Европадаги каби итларни пляжга олиб келиш тақиқланган. Яна балиқлар ва маржонларни ҳам мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш қатъиян ман этилади. Миср ҳукумати табиатни асл ҳолича асраб қолиш учун шундай қарорга келган. Агар сайёҳлар маржон ёки бошқа денгиз жониворини мамлакатдан олиб чиқишга уринсалар, чегара ва божхона хизмати ходимлари томонидан кескин чоралар кўрилади. Шунинг учун умуман бундай қилмасликни тавсия этамиз.

Ёдда тутинг!
Умуман, қаерга бориб дам олмоқчи бўлсангиз ҳам, ўша мамлакатнинг қонунларига қатъий амал қилинг. Қонунни билмасдан бузганлигингиз сизни жавобгарликдан қутқариб қололмаслигини унутманг. Айниқса, турли динларга эътиқод қилувчи халқ вакиллари билан муносабатда бўлганда ҳушёр бўлиш керак. Чунки сиз учун оддий ҳол бўлган нарса, дейлик, қўл бериб сўрашиш улар учун ҳақорат тарзида қабул қилиниши мумкин.

Биринчи ёрдам учун зарур дориларни олишни унутманг!
Саёҳатга чиққан инсон албатта ёнида энг зарур дориларни олиб юриши шарт. Чунки аксарият чет мамлакатларда дорилар фақат шифокор рецептига асосан сотилади. Яна бошқа мамлакатларда дори номлари ҳам турлича бўлиб, улар бизнинг мамлакатда сотиладиган дори номларига умуман ўхшамайди.
Қуйида дори танлаш борасида айрим тавсиялар берилган. Бу дорилар соғлом одамларга мўлжалланган бўлиб, биринчи ёрдам зарур бўлганда фойдаланиш учун кўзда тутилган. Лекин чет элга саёҳат қилмоқчи бўлганлар албатта шифокорга мурожаат қилиб, қайси дориларни ўзлари билан олиб кетишни маслаҳат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Просмотров: 1133 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009