Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 21 » Ҳаммаси бўлади «Coca-cola»!
18:13
Ҳаммаси бўлади «Coca-cola»!

Кириш сўзимиз бўйича аниқ фактлар маълум эмас, ҳаммаси миш-миш… Уч инсон бор, уларнинг ҳар бирини махсус тансоқчилар қўриқлашади, улар сақлаётган сирлари туфайли давлат ҳудудини тарк эта олишмайди. 

Уч кишининг ҳар бири сақланилаётган сирнинг маълум бир қисми бўйича маълумотга эгалар, холос. Йўқ, улар кўпчилик ўйлаётгандек атом бомбаси бўйича лойиҳалар сирини сақловчи «қора чемодан» эгалари эмас, бу уч инсон дунёга машҳур «Coca-Cola» ичимлиги таркибидаги экстрактнинг формуласини сақлашади. Кўпчилик бу маълумотларни шунчаки уйдирма, компания учун рекламанинг яна бир воситаси холос, деб ҳисоблайди. Лекин 2006 йилда қайсидир йўллар билан «Coca-Cola»нинг тайёрланиш услуби бўйича маълумотларни қўлга киритиб, уни рақобатчи «Pepsi CO» компаниясига жуда катта маблағ эвазига сотишни мўлжаллаган икки ходим қўлга олинди ва уларнинг ҳар бири 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. «Pepsi CO» компанияси юксак олийжанобликка қўл уриб, рақобатчисининг сотқинларини тутиб берди.

Тақдир ҳазилига кўра бугунги кунда «Coca-Cola» ичимлигида на кока, на кола бор. «Coca-Cola» дастлаб ихтиро қилинганда таркибида кокаин ва кола ёнғоғи бор эди. ХХ аср бошларига қадар кокаин истеъмол қилиш қонунга хилоф иш ҳисобланмасди. Лекин наркотик моддалар қаторига киритилиб, истеъмол қилиш таъқиқланганидан сўнг кокаин ичимлик таркибини тарк этди. Кейинчалик кола ёнғоғи ҳам айни шу сабабга кўра олиб ташланди. Лекин дунёнинг энг машҳур ичимлиги номи «Coca-Cola»лигича қолди. 
Ҳаммаси барча буюк ишлар сингари оддийликдан бошланганди. 1886 йилнинг 8 майида АҚШнинг Атланта шаҳрида фармацевт Жон Пембертон ўзига хос сироп яратди ва уни ҳисобчи Фрэнк Робинсон билан бирга татиб кўрди. Фрэнкка ичимлик маъқул келиди ва уни шаҳардаги энг йирик «Жекобс» дорихонасига олиб борди. «Жекобс» ходимлари антиқ сиропга газланган сув аралаштирдилар ва сота бошладилар. Дастлабки йилда «Coca-Cola» кунига тўққиз стакан миқдорда беш центдан сотилди. 
«Coca-Cola» номи ва унинг ўзига хос ёзувини Фрэнк Робинсон яратди. Фрэнк келажакда бу ихтироси бутун дунёни эгаллашини сезмаган шекилли, ўлимидан олдин - 1888 йилда ўз ихтиросини дўстларига сотиб юборди.  
Орадан бир қанча вақт ўтиб, Атлантадан чўнтагида бор йўғи 1 доллару 75 цент пули бўлган Ирландиялик муҳожир Аза Кендлер пайдо бўлди. Лекин Кендлернинг ўзига бўлган юксак ишончи панд бермади ва у тадбиркорлиги орқали анчагина пул тўплади ҳамда Пембертоннинг бевасида «Coca-Cola» рецептини 2300 долларга сотиб олди. Бу ўз даврида жуда катта маблағ эди. Кендлер акаси ва икки ҳамкори ёрдамида Жоржия штатида бугунги кундаги қиймати 70 млд. долларга баҳоланаётган "The Coca-Cola Company" компаниясини рўйхатдан ўтказди.  
Бизнес ривожи учун икки омил – яхши маҳсулот ва яхши реклама зарурлиги Аза Кендлерга маълум эди. У «Coca-Cola» ичимлиги рекламаси ва сифатига катта эътибор қаратди. Ўша даврларда «барабанчилар» деб аталадиган интилувчан ёшларни сотув хизматига жалб этди ва тез орада бу услуб ижобий натижаларни бера бошлади. Аҳоли ўртасида «Coca-Cola» ичимлигини татиб кўриш ва бошқаларга ҳам тавсия этиш русум бўлиб борди ва компания ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтира бошлади. «Coca-Cola»нинг ёрқин рекламасини энг оммабоп нашрларда, энг гавжум жойларда кўриш мумкин эди. Энг машҳур артистлар ва спортчилар рекламаларда «Coca-Cola» ичишни тавсия этишарди.
1895 йилдаёқ «Coca-Cola» АҚШнинг барча штатларида истеъмол қилинарди. Аза Кендлер 1898 йилда Атлантада уч қаватли «Coca-Cola» штаб-квартирасини қуриб битирди. Кендлер бу бино «Coca-Cola»нинг келажакдаги бутун фаолияти учун етарли деб ҳисоблаганди. Лекин ўн йил ўтмаёқ бино торлик қила бошлади. Чунки компания савдо ҳажми геометрик прогрессияда, йилига икки баробарга кўпаяётганди. 
Ҳикоя услубидан воз кечиб, фактларга мурожаат қилсак:
* 1894 йилда Атлантадан ташқаридаги дастлабки завод, Даллас шаҳридаги сироп ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ишга тушди. Кейинги заводлар Чикаго ва Лос-Анжелесда ҳам иш бошлади.
* 1898 йилда теннесилик икки тадбиркор Бенжамин Томас ва Жозеф Уайтхедлар «Coca-Cola»ни идишларда қадоқлаб чиқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқни сотиб олдилар. Аза Кендлер бу ишнинг келажагига ишонмагани боис рамзий маблағ – бир доллар эвазига идишларга қадоқлаш ҳуқуқини сотиб юборди. 1928 йилга келиб «Coca-Cola»нинг турли идишлардаги савдо ҳажми қадоқланмаган «Coca-Cola»ни ортда қолдирди;
* 1899 йилда «Coca-Cola»ни қадоқлаб чиқарувчи дастлабки завод Чаттануга шаҳрида ишга тушди. Бунинг ўзига хос жиҳати шу эдики бу ва бундан кейинги заводлар «Coca-Cola»нинг иш услубини белгилаб берди. Яъни «Coca-Cola»нинг дунё бўйлаб тарқалишида бу ичимликни ишлаб чиқариш ҳуқуқини сотиб олган ҳамкорлар бош корхонадан лицензия ва экстракт сотиб оладилар ва мустақил ишлайверадилар;
* Кейинги 20 йил ичидаёқ бу услубда ишловчи заводлар сони мингдан ортди. Уларнинг 95 % ида маҳаллий ишчилар ишлар ва бу заводлар шу ҳудудлик ишбилармонларга тегишли эди;
*1902 йилда «Coca-Cola»нинг азалий ва доимий рақиби «PepsiCo» компанияси ишга тушди;
* АҚШдан кейинги «Coca-Cola» ишлаб чиқарувчи дастлабки давлатлар Куба ва Панама бўлди. Европадаги биринчи завод 1920 йилда Францияда ишга туширилди. Бугунги кунда «Coca-Cola» корхоналари деярли ҳар бир давлатда бор. «Coca-Cola» дунёдаги энг йирик савдо тармоғига эга;
* «Coca-Cola» ўз тарихида бир талай муаммоларга ҳам дуч келган. Айниқса қалбаки «Coca-Cola» ишлаб чиқарувчилардан аламзада бўлган компания ўз даврининг энг машҳур изқуварлари – Пинкертон агентлигига мурожаат қилган. Шундан буён «Coca-Cola»нинг фаолияти билан боғлиқ суд жараёнларида махсус ҳуқуқшунослар гуруҳи хизмат кўрсатади. Қалбаки маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қарши восита сифатида Индианадаги "Рут Гласс Компани" корхонаси дизайнерлари 1915 йилда «Coca-Cola»нинг машҳур шиша идишини яратганлар. Бу шиша идиш 1977 йилда «Coca-Cola»нинг товар белгиларидан бири сифатида махсус руйхатга олинган; 
* 1919 йилда Аза Кендлер «Coca-Cola» компаниясини ўз даври учун оламшумул маблағ 25 миллион доллар эвазига Эрнст Вудрауфф номли банкирга ва яна бир гуруҳ инвесторларга сотиб юборади;
* 1923 йилда компанияга Эрнст Вудрауффнинг 33 ёшли ўғли Роберт Вудрауфф президент этиб тайинланади. Роберт деярли 60 йил давомида компанияга президентлик қилади ва тирик афсона сифатида компания тарихида қолади. У асосий эътиборни ичимлик сифатига қаратади ҳамда «Coca-Cola»ни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва ҳатто пештахталараг қай тартибда теришгача бўлган тизимни ишлаб чиқади;
* Иккинчи Жаҳон урушидан олдин «Coca-Cola» дунёнинг 44 давлатида сотиларди. АҚШ урушга қўшилиши эълон қилиниши билан Роберт Вудрауфф ҳам ўзининг қуйидаги буйруғини эълон қилади: «Ҳар бир ҳарбий қаерда бўлишидан ва бу қанча маблағ ҳамда меҳнат талаб қилишидан қатъий назар 5 цент эвазига «Coca-Cola» ичиш имкониятига эга бўлиши шарт!». Шу тарзда махсус тунука идишларда фақат ҳарбийларга мўлжалланган 5 млн. банкадан ортиқ «Coca-Cola» ичимлиги турли қисмларга етказиб берилди. Кейинчалик махсус тунука идишлардаги ичимлик эркин савдога ҳам чиқарилди;
* 1927 йилда «Coca-Cola»нинг радиодаги дастлабки рекламаси берилди;
* 1928 йилда Амстердамда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпиада ўйинларига 1000 қути «Coca-Cola» олиб келинади ва тарқатилади. Шундан сўнг «Coca-Cola» ва спорт бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди. 
* 1931 йилга қадар америкалик қорбобо Санта-Клаус омма олдида дуч келган либос ва қиёфада намоён бўлар ва бу кўпам чиройли кўринмасди. Ўша йили рассом Хаддон Сундблом «Coca-Cola» компанияси буюртмасига кўра Санта-Клауснинг «Coca-Cola» рангини эслатувчи қизил-оқ либосини ишлаб чиқди. Сантанинг қиёфасида устида узоқ ўйланган рассом шартта ўзининг автопортретини чизиб қўяқолади. Мана неча йиллардирки «Coca-Cola» шарофати билан бутун дунё ажойиб либосдаги рассом қиёфасига мароқ билан назар ташлайди;
* 1939 йилда «PepsiCo» компанияси «Coca-Cola» нархида, лекин ҳажми каттароқ идишда ўз маҳсулотини сотувга чиқаради. «Pepsi»нинг савдо суръати шиддат билан орта бошлайди. «Coca-Cola» рақобатчиси билан жиддий шуғулланишга киришади ва товар белгисида Cola сўзини ишлатгани учун судга беради. Узоқ давом этган ва жанжалларга бой бўлган суд жараёни томонларнинг келишуви билан якунланади. Лекин бу келишув икки гигант компаниялар ўртасида ўзига хос «совуқ уруш» даврини бошлаб берди. Ҳозирги кунда АҚШнинг салқин ичимликлар бозорининг 40 % ини «Coca-Cola», деярли 30 %ини «Pepsi» эгаллаган;
* 1958 йилнинг августида "Fanta", 1961 йилнинг биринчи февралида "Sprite" ўз дебютини нишонлади. 1977 йилдан бошлаб «Coca-Cola» 2 литрли пластик идишларда ишлаб чиқарила бошланди; 
* «Coca-Cola» собиқ иттифоқ ҳудудига 1991 йилда кириб кела бошлади. Ўша пайтларда бу ҳудудда Pepsi «Coca-Cola»га нисбатан 10 баробар кўп сотиларди. Бунга сабаб Pepsi деярли йигирма йил олдин Никита Хрушевга ёқиб қолгани учун СССР ҳудудига киришга муваффақ бўлганди (ёши катта муштарийлар бу ичимликни яхши эслайдилар). 1998 йилдаёқ «Coca-Cola»нинг савдо ҳажми бу ҳудудда Pepsi га нисбатан уч баробар ортиб кетди; 
* Ҳозирги кунда «Coca-Cola» компанияси томонидан 200 турга яқин ичимликлар ишлаб чиқарилади. Лекин уларнинг 80%ини Кока-Кола, Фанта ва Спрайт ташкил қилади. Дунёда Кока-Коланинг 8 тури, Фантанинг 70 дан ортиқ турлари мавжуд;
* Nestle компанияси билан биргаликда «Coca-Cola» Nestea яхна чойини ва Nescafe яхна кофесини ишлаб чиқаради; 
* Бугунги кунда «Coca-Cola» савдо белгиси энг таниқли марка ҳисобланади, ер шари аҳолисининг 98%и «Coca-Cola»ни билади. Ҳар куни дунё бўйлаб 1 млд. донадан ортиқ «Coca-Cola» маҳсулотлари сотилади; 
* Ўтган бир асрдан ортиқ вақт давомида ишлаб чиқарилган «Coca-Cola» ичимлигини ўз шиша идишлариларига солиб улаб чиқилса ер шарини 4334 тарта айланиб чиқишга, Ойгача 1045 марта бориб келишга етарли узунликдаги занжир ҳосил бўларди;
* Шу пайтгача ишлаб чиқарилган «Coca-Cola» бўлиб чиқилса Ер шарининг ҳар бир аҳолисига 767 бутилкадан тўғри келади. Ишлаб чиқилган ичимликлар бир бассейнга қуйилса унинг узунлиги 33 км, эни 15 км, чуқурлиги 2 метрни ташкил қилар ва бу ҳавзада 515 млн. одам чўмилиши мумкин бўларди; 
* Ҳар сонияда дунё бўйлаб 8 минг стакан «Coca-Cola» ичилади; 
* «Coca-Cola»нинг энг катта реклама плакати Чилининг Арика шаҳрида ўрнатилган. Унинг баландлиги 40 метрни, эни 122 метрни ташкил қилади; 

* «Coca-Cola» етказиб берилувчи энг узун маршрут Автралияда жойлашган. Ичимлик ортилган юк машиналари Перт шаҳридан йўлга чиқадилар ва Каррата аҳоли пунктига етгунларича 1803 километр масофани босиб ўтадилар;
* Киши бошига энг кўп «Coca-Cola» истеъмол қилувчи икки давлат Мексика ва Исландиядир.

Просмотров: 1565 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 1
Рейтинг: 0
Имя: Madina
Написал: | Дата: 21.10.2009, 18:25 


Coca cola ning tarixi uzun ekanmi?
0  
1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009