Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Dekabr » 7 » Ҳаммаси лак ҳақида
17:24
Ҳаммаси лак ҳақида

Бугунги кунда гўзаллик салонига кириб, маникюр қилдириш чўнтагингиз учун камида 5 000 сўмга тушиши мумкин. Салонга бормай, уй шароитида ҳам ўзингиз бемалол маникюр қилишингиз мумкин, бу учун керакли асбоблар ва озроқ қунт бўлса, кифоя. 

Лекин бир нарсани ёддан чиқармаслик даркор: лак сифатсиз бўлса, уринишларингиз бекор кетиши турган гап. Лакнинг сифатлисини танламоқчи экансиз унинг бир нечта жиҳатларига эътибор беринг...

Авваломбор лак харид қилаётганда, нархи арзонига учманг. 
Чунки у бир нечта сабаблар туфайли арзонлаштирилган бўлиши мумкин. Масалан:
Маълум рангдаги лакка харидорлар томонидан талаб йўқлиги, воситанинг сақланиш муддати тугаган ёки тугаш арафасида эканини англатиши мумкин. Муддати ўтган лак тирноқда узоқ турмайди, тез кўчиб кетади.
Қадоғида нуқсон бўлса ҳам лакнинг нархи арзон бўлади. Қопқоғи тирналмаганми, ёпилиши яхшими – мана шу нарсаларга эътибор беришингиз лозим бўлади. Қопқоқ герметиклиги бузилган тақдирда маҳсулот сифати йўқолади.
Чўткасига эътибор беринг. У хаддан ортиқ калта бўлмаслиги лозим. Чўткасининг мўйлари ўртача узунликда ва бир текис бўлган лакни танланг (чўткани идишдан чиқарганингизда лак 3-5 сония ичида бир хил масса бўлиб томчилаб(оқиб эмас!) тушиши лозим). Чўткали қопқоқнинг қулайлигига ҳам алоҳида эътибор беринг(энг яхшиси цилиндр шаклига эга қопқоқлар).
флакон ичида лакни қўзғаганингизда яхши аралашишига ёрдам берадиган темир шарча бўлиши мақсадга мувофиқ.
декоратив(рангли) лаклар таркибида тирноқларни даволовчи ёки уларни текислаш хусусиятига эга махсус ингредиентлар бўлмайди. Агар шунга ўхшаш муаммоларингиз бўлса, тирноқ учун мўлжалланган ва таркибида фойдали моддалар мавжуд махсус воситаларни харид қилинг.
Агар садаф рангли лакни ёқтирсангиз, воситани харид қилаётганда, албатта, таркибига эътибор беринг. Аксарият ишлаб чиқарувчилар лакка товланиб турувчи хусусият берадиган модда сифатида синтетик инерцияли полиэстр ёки гекторит эмас, балки кальцийга бой табиий садаф қўшишади. Яхши-ку, дедингизми? Ҳа, яхши. Фақат "лекин” томони бор: соғлом тирноқларни кальций билан ҳаддан ортиқ тўйинтириш уларнинг пўст ташлаши ёки синувчан бўлиб қолишига олиб келади.
Аллергияси бор хотин-қизлар ҳам таркибида юмшатувчи моддалар бор лаклардан фойдаланмаганлари маъқул. Юмшатувчи моддалар токсин(заҳар)ли таъсир кучига эга.

Тирноғига лак суртиб юрадиган аёлларимиз, қуйидаги оддий қоидаларни унутмасликлари лозим:
- лакни кўчирадиган суюқлик таркибида ацетон бўлмаслиги керак; сабаби ацетон тирноқ пластинасини қуритиб юборади.
- экзотика шайдоси бўлган аёллар "буқаламун” лакини харид қилишлари мумкин. Бу лак ёруғлик нури қай бурчакда тушишига қараб ўз рангини ўзгартиради.
- лакни тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушадиган, иситиш ускуналарига яқин ёки муздай жойларда сақлаш мумкинмас. Ҳавонинг иссиқлиги худди совуқ каби лак консистенцияси ва хусусиятига салбий таъсир кўрсатади.
- Қуюқлашиб қолган эски лакнинг ичига ацетон қуйиб, уни "ҳаётга қайтариш” фойдасиз. Бундай лак суртилгандан кейин 2-3 соат ўтгач, барибир тирноқдан кўчиб тушади.
- Сифатли лак тирноқ сатҳида текис(чизиқларсиз) ётади. 3-4 дақиқа ичида қурийди ва тирноқда камида 5 кун давомида сақланади. Албатта 5-6 кун сақланиши учун лак суртилган тирноқ соҳибаси кир ва идиш-товоқларни махсус қўлқопларда ювиши лозим.
Шу нарса доим ёдингизда бўлсин, "арчилиб” қолган тирноққа эга бўлгандан кўра, лак суртмасдан юрган яхшидир.

Мавзуга доир
Тирноқ синувчанлиги сабаби нимада?..
Организмда темир моддаси етишмаса, тирноқлар юпқалашиб, синувчан бўлиб қолади. Тирноқда оқ доғлар пайдо бўлишига эса рух моддасининг етишмовчилиги сабаб бўлади. Носоғлом тирноқлар одатда қошиқсимон(бўртиб чиққан) кўринишга эга бўлади. Тирноқларига шикаст етмаслигини хоҳлаган ҳар бир инсон уларни парваришлаб туриши лозим. Биринчидан, қўлларни ювганингиздан сўнг ҳамиша яхшилаб қуритинг, иккинчидан эса уйқуга кетишдан олдин қўлга озиқлантирувчи крем суртиш керак.  
Организмида темир моддаси етишмаган инсонлар кўпроқ сабзавотлар, пишлоқ, денгиз маҳсулотлари, тухум ва балиқ истеъмол қилишлари керак. Тирноқлари ёриладиган ёки қаварадиганларга эса кальций, С ҳамда В витаминларига бой маҳсулотларни ўз озиқ рационига киритиш маслаҳат берилади.
Тирноқ пўст ташлаганда А витаминига бой: сабзи, кўкат, помидор, жигар, ёғли балиқ каби маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул. Йодга бой маҳсулотлар(денгиз карами, исмалоқ) тирноқлар ўсишини таъминлайди. 
Тирноқлар учун ванночкалар ҳам жуда фойдалидир: лимон шарбати қўшилган ўсимлик мойини иситиб, бармоқларингиз учини ботиринг. Эртаси куни бармоқларингиз учини ичига бир неча томчи йод қўшилган тузли эритмага ботирасиз. Учинчи куни тирноқлар яримта лимон ичига "санчилади”. Ҳар бир муолажанинг давомийлиги 15 дақиқа. Муолажаларни бир ой давомида ҳар кун қилиб борсангиз, натижа тезда ўз самарасини беради.

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1050 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Рейтинг: 0
Имя: Dilzoda
Написал: Qor_Malikasi | Дата: 09.12.2009, 06:36 


malumot uchun raxmat
0  
1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009