Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 28 » Аrt week Style.uz-2009
19:23
Аrt week Style.uz-2009

Аrt week Style.uz-2009 ўтказилиш тартиби-ю, ҳар бир тадбирининг ўзига хослиги билан барчанинг диққат марказида. Жаҳонда маданият ва санъат ҳафталиклари кўп, аммо бундай шаклдагисини топиш қийин десак, хато бўлмайди. ҳатто режалаштирилган матбуот анжумани ҳам ноанъанавий кўринишга эга бўлди. Ташкилотчилар ҳафталик иштирокчилари, меҳмонлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини ўзаро мулоқотга таклиф этдилар. Самимий руҳда кечган суҳбат чоғида бўлиб ўтган кўргазма, намойиш ва тақдимотлар ҳақидаги таассуротлар билан ўртоқлашиш баробарида, Фонд Форум фаолиятига доир саволлар ҳам ўртага ташланди.  
Таъкидланганидек, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси томонидан амалга оширилаётган кўплаб лойиҳалар миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни қайта тиклашга, халқаро маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Биргина маълумот: 19 асрда юртимизда бадиий матоларни ишлаб чиқариш марказлари вужудга келган. Ҳша пайтда биргина Тошкентда 1550 нафар тикувчилар, Марғилонда эса мингга яқин тикув цехлари фаолият кўрсатган. ҳар бир газлама миллийликка йўғрилган бетакрор нақшларга эга бўлган. Мисол учун, Бухорода тайёрланган, ўзининг жилоси билан ажралиб турувчи «аъло бахмал»га харидорларнинг ҳамон қизиқиши ўзгача. Аммо ўтган асрнинг бошларида уни ишлаб чиқариш сирлари йўқотилган. Фонд Форум ҳамда GULI дизайнерлик студияси томонидан эса бугунги кунда қадимий технология асосида уларни қайтадан ишлаб чиқариш борасида илмий тадқиқотлар, амалий ишлар қилинмоқда. 
-Бундай анъаналарни давом эттираётган сулолалар бор,-дейди «Осиё рамзи» Ўзбекистон модельерлари уюшмаси раиси Холида Комилова.-Фонд Форум томонидан уларни қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилаётган махсус грантлар жуда муҳим аҳамиятга эга. Анъанавий миллий либослар фестивалининг бу йилги иштирокчилари ҳам матоларимизнинг хусусиятлари, таркиби ва яна бошқа жиҳатларини чуқур ўрганган ҳолда ўз тўпламларини яратдилар.
Юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг, барида бетакрор тарихий ёдгорликлар, аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси қалбингизни ғурур ва ифтихор туйғуси билан тўлдиради. Шундай экан, уларнинг қадр-қимматини тўла англай олиш, келгуси авлодга етказиш ғоят муҳим масала. Мазкур йўналишдаги яна бир лойиҳа ҳаттотлик, миниатюра, умуман олганда, китобот санъатига оид. Айни кунларда Фонд Форум кўмагида ажойиб тўплам нашрга тайёрланмоқда. Ижодий жамоа аъзоси Комилжон Раҳимов бу ҳақда шундай дейди:
-«Шарқ хаттотлик ва миниатюраси санъатидан намуналар» номли ушбу альбомда 7 асрдан 21 асргача бўлган Бухородаги хаттотлик намуналари жамланган. Аҳамиятли томони шундаки, уни мазмунидан тортиб, безагигача алоҳида ёндашилган. Бундан ташқари, ҳозирда яна бир тўплам устида иш олиб борилмоқда. У Самарқанд шаҳридаги меъморий мажмуаларда акс эттирилган ёзувларнинг бир неча тиллардаги изоҳини ўзида жамлаган. 
-Самарқанд Регистонидаги ёдгорлик мажмуаси безакларининг 95 фоизи ёзувлардан иборат,-дейди ушбу мажмуа директори Жамшид Маъруфий. – Айни пайтда Бибихоним мадрасаси ва Гўри Амир мақбарасида мазкур йўналишдаги изланишларни давом эттирмоқдамиз.  
Бу сингари кўплаб маълумотлар матбуот анжуманига ташриф буюрган меҳмонлар ва журналистларда катта қизиқиш уйғотди. ҳатто айрим хорижлик иштирокчилар ўз ҳиссиётларини яшира олмадилар.
-Фонд Форумнинг фаолияти миллий қадриятлар ва маданиятни асраб-авайлаш борасида қўшни мамлакатларга ўзига хос ўрнак бўла олади,-деб эътироф этди ғозоғистондаги «БАТТ» корпорациясининг ҳамраиси Альфия Куанишева.  
Шу кунларда «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси ҳамда Бутунхитой халқаро дўстлик ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандумининг имзоланиши ҳам Фонд Форумнинг жаҳон маданий саҳнасидаги нуфузи юксалиб бораётганлигидан далолат беради

Просмотров: 1293 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009