Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Dekabr » 9 » Безовта маҳбус
20:18
Безовта маҳбус

Кўплаб сирли ҳодисалар телепортация, яъни инсон жисмининг лаҳза ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчиши билан боғлиқ

...АҚШ даги Форте Ливенворт қамоқхонаси маҳбуси Эмори Хадад билан содир бўлган воқеа шу кунга қадар кўпчиликни ҳайратга солиб келмоқда.

Хадад ўзини худди зиёли инсонлар каби тутиши билан қамоқхонанинг бошқа маҳбусларидан ажралиб турарди(бунга унинг бир вақтлар Оксфорда таҳсил олганлиги сабаб бўлган бўлса ажабмас). Хўш унда бу маҳбус барчани қандай қилиб ҳайратга солди экан, дея ўйлаётгандирсиз? Гап шундаки у ёпиқ камера ичида тўсатдан ғойиб бўлиб қоларди. Ва айнан шу нарса қамоқхона маъмуриятига тинчлик бермасди.
Вақт ўтиши билан қамоқхона бошлиқлари Хададнинг йўқолиб қолишларига кўника бошладилар, ҳатто ортиқча хавотирланмай ҳам қўйишди. Хадад йўқолиб, яна пайдо бўлар экан, ҳар гал камера олдида туриб, зарурат туфайли кетиб қолгани учун улардан кечирим сўрарди. «Бир гал йўқолиб қолганида Канзас-Сити шаҳрида бўлиб ўтган концертга бориб келган экан», дейди камоқхона терговчиси. ҳар нарсанинг ҳам меъёри бўлганлиги каби Хададнинг ғойиб бўлиб қолишларидан тўйган қамоқхона раҳбарлари маҳбусга нисбатан чора қўллашга мажбур бўлишади: охирги марта "кетиб қолган”идан сўнг икки ҳафтага бир ўзини камерага қамаб қўйишди. Орадан бир ҳафта ўтиб, унинг камерасига қамоқхона шифокорини чақиртиришди. Сабаби, Хадад бир неча соатдан буён соқчиларнинг ойна орқали чақириқларига жавоб бермаётган эди. Камера эшигини очган шифокор маҳбусни қамоқхона соқчилари фойдаланадиган камарда осилган ҳолатда кўради. Энг ажабланарлиси, камар эшикни очган соқчига тегишли бўлиб чиқди. Хададнинг ҳақиқатдан ҳам ўлганлиги шифокор томонидан тасдиқлангач, жасадни қамоқхонага қарашли моргга ўтказишади.
Орадан бир неча кун ўтиб, худди ўша шифокор ўз асистентлари ҳамроҳлигида ўликни ёриш учун морга келади. Кутилмаганда... Тўғрироғи, шифокор Хададга энди скальпель теккизаман деганида, марҳум ўзига келади. Ва тили калимага келмай қолган докторга қарата: «Жаноб, бундай қилмаганингиз маъқул», дейди.
Ушбу воқеадан кейин қамоқхона маъмурияти Хадад билан бир неча маротаба суҳбатлашди. Бу учрашувлар давомида Хадад уларга танасининг ҳаётий функцияларини тўхтата олишини намойиш этди. Мисол учун у ҳеч қандай муаммосиз ўз юрагини уришдан тўхтата олар, ва шундай пайтда умуман нафас олмас, ҳатто кўз қорачиғи ёруғликни сезмасди. Бундан ташқари танасининг кесилган жойидан қон ҳам чиқмасди. Хадад яна бир қанча ажойибу ғаройиб нарсаларга қодирлигини намойиш қилгач, ёнидагиларга ҳам ўз «ҳунар»ини ўргатиши мумкинлигини айтади. Бироқ ҳеч ким бу ҳунарни эгаллашга ёки ўрганишга рози бўлмади.
Шу овқеадан кейин қамоқхона маъмурияти маҳбусга бундай қилиқларни бошқа такрорламасликни буюришди.
Ниҳоят, маъмурият енгил нафас оладиган кун ҳам келди. Хададнинг қамоқ муддати тугаб, у озод этилди ва шундан сўнг изсиз йўқолди.

Омадсизлик ҳам шунча бўладими?
42 ёшли америкалик Тон Хикснинг ҳаётида қора кунлар бошланди. Бир ҳафтанинг ўзида у 3 марта касалхонага ва 1 маротаба қамоқхонага тушишга "муваффақ” бўлди.
Гап шундаки, аввалига Хиксни машина уриб юбориб, у тўғри маҳаллий касалхонага йўл олди. Эртаси куни эса уйига ўғри тушди. Ҳғри уй эгасининг бошига оғир предмет билан тушириб, қўлига илинган қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетди. Шундай қилиб Том яна касалхонага боришга мажбур бўлди. Орадан бир кун ўтгач, Хикс яшайдиган уй яқинида жойлашган дўкон сотувчиси полицияга қўнғироқ қилади. Дўконга юзини рўмолча билан ёпиб олган нотаниш киши кириб, сотувчини калтаклаб, кассадаги бор пулни олиб кетган экан.
Ўғрилик бўйича терговда Хикс ҳам сўроқ қилинган. Полициячининг кўрсатмасида ёзилишича Тергов давомида Хикс ўзини ғалати ва асабий тутганлиги учун нозирлар қурол ишлатишга мажбур бўлишган, натижада гумондор жароҳатланиб, сўнг қамоққа олинган. Бўлиб ўтган суд жараёнидан сўнг Хикснинг бўйнига қуролланган ўғрилик ва қотиллик айби қўйилди.[/color]

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1037 | Добавил: Santa_Claus | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009