Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 30 » Болага «сотка» керакми?
22:23
Болага «сотка» керакми?

Мобил телефонлар ҳаётимизга кириб келди ва энди ундан воз кечишнинг сира иложи йўқ. Қўл телефони болага керакми, деган саволимизга аксарият ота-оналар кескин равишда «йўқ» деб жавоб қайтарган бўлсалар, ўсмирларимиз замон билан ҳамнафас яшашлари керак, дейдиганлар ҳам топилди.

Мобил телефон зарари ва фойдаси ҳақида…
Фойдаси:
* Ота-она ўз дилбандига истаган вақтда уни назорат қилиш учун телефон олиб беради. Фарзандининг қаерда, ким ва нима иш билан бандлигини билиш ота-онага ҳотиржамлик бағишлайди.
* Мобил телефон аппаратининг фойдали функциялари бор. Дейлик, боланинг хотираси ёмон ёки у режали иш қилишга кўникмаган. Бу ҳолда мобил аппарат унга зарур ишлар ҳақида керакли вақтда эслатиши мумкин.
* Телефоннинг бола учун энг фойдали томони – хавф олдини олиши мумкинлиги. Ота-она ҳар эҳтимолга қарши фавқулодда ҳолатларда фойдаланиладиган рақамларни қандай теришни ўз фарзандига ўргатиши лозим.

Зарари:
* Мобил восита бир томондан бола ҳаётини хавф-хатардан асраса, бошқа томондан хавф даражасини оширади. Хабарингиз бор, болалар ўзларига тегишли ўйинчоқ, китоб, велосипед ва ниҳоят қўл телефони билан мақтанишни яхши кўришади. Қимматбаҳо телефонни кўз-кўз қилиш – провокациядан бошқа нарса эмас. (Эҳтиёт бўлиш талаб этилади, провокация қандай якун топишини ҳеч ким билмайди).
* Ўсмирлар орасида уяли алоқа аппарати – яшаш тарзининг ўзига хос кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Яъни, қўл телефонига қараб, кимнинг ота-онаси қанча пул топишини бемалол айтиб бериш мумкин. Мана шундай ҳолатлар туфайли ўсмирлар орасида носоғлом рақобат пайдо бўлиши, натижада оилада уриш-жанжал юзага келиши мумкин.
* Мобил телефон – оила бюджети учун ортиқча сарф-харажат демакдир. Айниқса, агар бола ўз суҳбатини назорат қилишни билмаса. 
* Мобил алоқа аппарати боланинг ташқи дунёга бўлган қизиқишини сўндириши мумкин. Бола одамови бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Компьютер, Интернет, «сотка» болани одамлар билан жонли мулоқотда бўлишдан чегаралаб қўяди. Бундан келиб чиқяптики, сиз виртуал аутист, яъни ташқи дунёдан узилиб қолган одамни тарбиялаётган бўласиз.
* Мобил алоқа телефонига боғланиб қолиш юзага келиши мумкин. Натижада бола қўл телефонисиз ўзини ҳеч кимга керак эмасдек, энди дўстлари у билан гаплашмай қўядигандек ҳис қилади.

Руҳшунос фикри: 
Телефон – ота-оналарни баҳолаш имконини берувчи ўзига хос тест.
- Болага телефон олиб берилганидан кейин у бу воситадан ота-онаси кутган даражада фойдаланса, демак ота-она яхши бир инсонни тарбиялай олдик, деб ҳисоблашлари мумкин. Чунки бундай бола телефонини дўстлари олдида мақтанмайди, унда соатлаб гаплашиб, ота-онасининг пулларини шамолга совурмайди. Менга энг сўнгги русумдаги соткани оберинг, деб ҳам хархаша қилмайди, чунки ота-онасининг имкон даражасини яхши билади. 
- Болага телефон олиб бераётган ота-оналар ўз зурриёдига нима деб тайинлашлари лозим?
- «Мобил телефондан катталар фойдаланишади, сен улғайдинг, шунинг учун ҳам сенга телефон совға қиляпмиз. Ишончимизни оқлашингга ишонамиз» деб айтишлари керак. Аксарият ота-оналар телефон олиб бераётиб фарзандига шарт қўядилар, ёки шу йўл билан босим ўтказишга, «қимматбаҳо матоҳ» эвазига унинг тарбиясини гўёки яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Бу нотўғри, бундай қилмаслик керак.

Милиция фикри: 
- Мобил телефонини кўтариб юрадиган болалар кўпинча нохуш вазиятларга тушиб қолишади. Кимдир телефонини ўғирлатиб қўяди, яна кимнингдир телефонини олиб қочиб кетишади. Мана шундай нохуш вазиятларнинг олдини олиш учун бола қуйидагиларга қатъий риоя қилиши лозим:
- Жиноятчини провокация қилманг: Мобил телефонни бўйинда осиб юрманг! 
- Таниш-нотаниш одамлар олдида телефонингизни мақтанманг.
- Кечқурун кўчада кетаётиб телефонда гаплашманг.
- Мактабда, мисол учун жисмоний тарбия дарсида кийим алмаштираётган пайтингизда телефонингизни ўқитувчига топшириб қўйинг.
- Телефон йўқотилган тақдирда, ота-онангизга «уни ўғирлашди» деб айтманг. Чунки ота-онангиз милицияга ариза ёзаётган вақтда «ўғирланди» деб ёзишса, суриштирув ишлари давомида эса телефон ўғирланган эмас, балки тушириб қолдирилганлиги маълум бўладиган бўлса, ота-онангиз ёлғон кўрсатма(донос) берганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Мавзуга доир…

Сўрғич ўрнига «сотка»
Яқин дугонамнинг бир яшар қизчаси биронта ўйинчоқни тан олмайди, қўғирчоқ, машина, мусиқали ўйинчоқлар уни умуман қизиқтирмайди. Қизчаси чинқириб йиғлашни бошлаши билан дугонам унинг қўлига «сотка»сини тутқазади. Шу билан гўдакнинг овози ўчади-қолади. Аммо қизалоқ телефонни шунчаки ўйнаса, ҳам бунчалик куйиниб гапирмаган бўлардим. Ҳамма гап шундаки, Лола(қизнинг исми шунақа) «сотка»ни олгач, аввал обдон томоша қилади, сўнг ялаб-юлқашга киришади, кейин «ғажийди», охири зериккач, тугмачаларини босиб ўйнайди. 
Кўча-куйда кетаётганимда ёки супермаркетга кирганимда уяли алоқа воситаларини оғзига солиб ўйнаётган болачаларни кўп кўрганман. Телефон сотувчилари ҳам болаларнинг «сотка»ларга бўлган қизиқишидан яхши хабардорлар, шекилли бугунги кунда ёш оналарга бола қандай кўйга солишидан қатъий назар «асл қиёфаси»ни йўқотмайдиган моделдаги телефонларни харид қилишни таклиф қилишмоқда. Яъни, сувда чўкмайдиган, ўтда ёнмайдиган телефонларни! 
Бола нима учун қўл телефонига ўч бўлишини биласизми?
Чунки…
Биринчидан, телефон «катта»ларнинг нарсаси, буни бола жуда яхши тушунгангани учун ҳам албатта шу нарсани қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Иккинчидан, болалар ота-оналарида бор нарса ўзларида ҳам бўлиши керак, деб ҳисоблайдилар. 
Учинчидан, бола ёрқин, рангли нарсага ўч бўлади. Телефон худди шундай нарса тоифасига киради!
Тўртинчидан, агар сиз фарзандингизга «телефонимга тегма» деб тақиқ қўйган бўлсангиз, у албатта телефонингизни олиб, ичини титкилаб кўришга ҳаракат қилади. Тақиқланган ишни қилиш инсон табиатига хос!
Бешинчидан, болани ўйинчоқ телефон билан алдашга уринишдан фойда йўқ. Чунки у сизнинг ҳақиқий телефонда гаплашишингизни яхши билади. Лекин иккита бир хил ўйинчоқ телефонни харид қилиб, фарзандингиз билан ўйнасангиз, у сохта телефонга ҳам хурсанд бўлиши мумкин.
Асосийси, сиз у билан мулоқот қилишингиз.
Ва ниҳоят: Болага у овуниши учун фен ёки шарбат сиққични тутқазиб қўймайсиз, тўғрими? Шундай экан қўл телефонингизни ҳам берманг. Телефондан чиқадиган нурланиш зарари ҳақида ўйлаб кўрган ота-она, юқоридаги маслаҳатимизга албатта амал қилади.
Қолаверса, (худо асрасину) лекин болангиз телефонни оғзига солган пайти аппарат бехосдан очилиб кетиб, ичидаги биронта майда детал томоғига кетиб қолса нима қиласиз?..

Биласизми?
Японияда поезд купесида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган. Сабаби телефондан тарқаладиган нурланиш атрофдаги одамларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан.
Буюк Британияда бир гуруҳ олимлар «асаб тизими эндигина ривожланаётган болалар учун мобил алоқа воситаси зарарли» деган хулосага келишган. Инглизлар бола телефон орқали кераксиз гапларни гаплашишига йўл қўймаслик керак, деган фикрдалар.
Немис педиатрия Академияси 2001 йилда ота-оналарга болаларнинг телефонда гаплашишини чегаралаш мавзусида очиқ мурожаатнома чоп этган.
Испаниялик олимларнинг таъкидлашларича, мобил алоқа воситасидан атиги 2 дақиқа давомида фойдаланиш оқибатида кейинги икки соат давомида бола миясининг биоэлектрик фаолиги сусайиши мумкин. 
Венгер олимлари болалигидан уяли алоқа воситасидан фойдаланганларда улар 20-29 ёшга кирганларида миясида шиш пайдо бўлиши мумкин, деган фикрни айтишган.

Маслаҳат
1. 16 ёшдан кичик болалар ва ҳомиладор аёллар уяли алоқа воситасидан умуман фойдаланмаганлари мақул. Бунинг имкони бўлмаса, суҳбат вақтини қатъий чегаралаб қўйиш лозим.
2. Битта суҳбат давомийлиги 3 дақиқадан ортмаслиги, қўнғироқдан қўнғироққача бўлган вақт оралиғи эса 15 дақиқани ташкил этгани маъқул. Суҳбат ўрнига СМС ёзган яхшироқ.
3. Қиммат телефонларнинг ҳимоя функцияси юқори бўлади.
4. Телефон нурланишидан зарар кўрмай десангиз, қулоқлик(наушник) харид қилиб, мобил аппаратингизни сумкангизга солиб юринг(30-40 см масофадан нурланиш таъсири камаяди).

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1461 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Рейтинг: 0
Имя: Dilzoda
Написал: Qor_Malikasi | Дата: 04.12.2009, 23:34 


raxmat
0  
1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009