Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2010 » Yanvar » 1 » ДОЛЛОРЛАР ХАКИДА ФАКТЛАР
17:02
ДОЛЛОРЛАР ХАКИДА ФАКТЛАР

1961 йилдан кейин чиқарилган ҳар қандай федерал банкнот ҳозирги кунда ҳам тўлов воситаси сифатида қабул қилинаверади. Яъни «эски» пуллар ҳам ўтаверади; 
Биз билган ва кўрган 1, 5, 10, 20, 50, 100 долларликлардан ташқари 2500, 1000, 5000, 10000, 100000 долларликлар ҳам бор. Икки долларлик жуда кам нусхада чиқарилган бўлса, катта қийматдаги пуллар фақат банклараро тўловларда ишлатилган. Тўловларнинг электрон тизими (пул кўчириш) йўлга қўйилгач, бу пуллар муомаладан олинган. Лекин бу банкнотлар ҳали ҳануз кимларнингдир қўлида бор ва уларнинг нумизматик қиймати номинал қийматидан бир неча бробар ортиқ; 
Тангаларнинг ҳам ўз номлари бор: 1 центлик - пенни, 5 цент – никель,10 цент – дайм, 25 цент – квотер, 50 цент – хаф деб юритилади; 
Ҳар куни АҚШда 35 млн. дона турли номиналдаги банкнотлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг умумий қиймати тахминан 650 миллион долларга тенг. Бу пулларнинг 95 %и яроқсиз пуллар ўрнига ишлатилади. 2005 йилда бир банкнотни чоп этиш учун тахминан 5,7 цент сарфланиши ҳисоблаб чиқилган; 
АҚШ Федерал Заҳира Тизими маълумотларига кўра 1 долларлик 22 ойда, 5$ 24 ойда, ўнталик 18 ойда, 20$ 25 ойда, 50$ лик – 55 ойда янгисига алмаштирилади. Юзталик энг кўп «яшайди», у 60 ой айланиб юради; 
Долларнинг яшил рангда товланиши сабаби ҳам қизиқ. 1869 йилда АҚШ Молия Вазирлиги Филадельфиянинг «Messers J. М. & Сох» компаниясига янги пуллар чоп этиш бўйича буюртма беради. Унгача бўлган даврда доллар асосан оқ-қора рангда бўлиб, фақат бир четигина яшил рангда бўялган. Фотографиянинг пайдо бўлиш туфайли оқ-қора рангдаги пуллар осонгина қалбакилаштирила бошланди. Бунинг олдини олиш мақсадида банкнотларга бошқа ранглар қўшишга қарор қилинади. Фабрикаларда кўп миқдорда яшил бўёқлар борлиги, бошқа ранглар қўшимча ҳаражатлар келтириб чиқариши мумкинлиги учун шу рангга зўр берилади ва доллар «кўкидан» (тўғрироғи «яшилидан») деган яна бир синонимга эга бўлади. Охирги йилларда чоп этилаётган банкнотларда қизил ранг ҳам пайдо бўлди. Ҳар куни доллар ишлаб чиқариш учун тахминан 20 тонна бўёқ сарфланади; 
Доллар энг кўп қалбакилаштириладиган валютадир. Шунинг учун АҚШда қалбакилаштиришга қарши курашга доим ҳам қаттиқ эътибор берилади. Доллар қоғозини фақат битта компания ишлаб чиқаради ва бу компанияга АҚШ ҳукуматидан ташқари ҳар қандай жойга маҳсулот сотиш таъқиқланган. Бўёқлар формуласи АҚШнинг Гравировка ва Муҳр бюроси сири ҳсиобланади. 1990 йилдан бошлаб доллар ҳимояси янада кучайтирилди. Унга қўшимча иплар ва микромуҳр қўйила бошланди. Ҳар 7-10 йилда банкнотлар дизайни ўзгартириб турилади. Доллар фақат иккита фабрикада - Техас ва Вашингтонда тайёрланади ва бу корхоналарда уч минга яқин ходимлар ишлашади; 
Чоп этилган пулларнинг 30-50 %и АҚШ ҳудудидан ташқарига чиқиб кетади; 
Номинал қийматидан ҳар қандай банкнот тахминан 1 грамм оғирликка тенг; 
Банкнотларнинг асосий дизайни 1928 йилда тасдиқланади ва унга кўра пулларда асосан АҚШ президентлари суратлари тасвирланади: 1 долларликда АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон, 2 $ да учинчи президент Томас Жефферсон, 5 $ да 16- президент, Шимол ва Жануб ўртасидаги уруш ғолиби Авраам Линкольн, 10 $ да АҚШ «асосчиларидан бири», биринчи молия вазири Александр Гамильтон, 20 $ да еттинчи президент Эндрю Жексон, 50 $да 18-президент, фуқаролар уруши қаҳрамони Улисс Грант, 100 $ликда олим, публицист ва моҳир дипломат Бенжамин Франклин сурати туширилган.
Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1466 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2010  »
DuSeChorPayJuShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009