Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 21 » Фарзандингиз олим бўлишини хоҳлайсизми?
18:18
Фарзандингиз олим бўлишини хоҳлайсизми?

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг зеҳнли, мақсад сари интилувчан, жасур бўлиб вояга етишини хоҳлайди. Нью-Гемпшир университети профессори Доктор Мюрей Штраус қирқ йил давомида оддий болаларни олиму чемпионлар бўлиб вояга етказиш устида илмий изланишлар олиб борган. Ўтказилган тадқиқот натижалари эса барчани таажжубга солди.


Фарзандингиз чиндан ҳам келажакда яхши натижаларга эришишини истайсизми? Унда билиб қўйинг: ҳаммаси ўзингизга боғлиқ! Энди айтингчи, тўполончи, шумтака болаларни тартибга келтириш учун қандай услуб ёки воситани қўллаган маъқул? Доктор Мюрей Штраус салкам ярим асрлик умрини болалар тарбиясида йўл қўйиладиган хатоларни аниқлашга сарфлаган. Унинг таъкидлашича, калтак еб “тарбияланган” болаларнинг зеҳни, умуман калтак емай ўсган болаларникига нисбатан сустроқ ривожланар экан.
Штрауснинг фикрича, фақатгина маънавий савияси паст бўлган ота-оналаргина ўз фарзандларини дўппослайдилар. Бола ножўя ҳатти ҳаракат қилган бўлса, у билан суҳбатлашинг, турли эртак қаҳрамонлари орқали унинг нотўғри иш қилганини тушунтиринг. Масалан фарзандингиз сиз муҳим иш билан банд бўлганингизда тихирлик қилиб, сизни ранжитяпти. Баъзан кичик ёшдаги болалар қорни очса ёки уйқуси келса, ўта инжиқ бўлиб қоладилар. Икки дақиқа вақтингизни унга ажратиб, гап нимада эканлигини аниқланг. Агар юқоридаги сабаблардан бирортаси ҳам тўғри келмаса, ўзингиз машғул бўлган ишга болани ҳам жалб этинг. Ёки унинг қўлидан келадиган юмуш билан банд қилинг. Лекин асло суҳбатлашишда тўхтаманг. АғШ олимларининг тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто чақалоқларга ҳам сўзлаб бериш йўли билан уларнинг ақлий салоҳиятини юксалтириш мумкин экан. Кичик ёшдаги болалар билан қанча кўп суҳбатлашсангиз, улар ҳам ўз навбатида қизиқувчан бўлиб боради. Болалар ўртасида юзага келадиган муаммолар ҳақида кўпроқ маълумот йиғишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз фарзандингиз ишончини қозонасиз. 
Тасаввур қилиб кўрганмисиз, калтакланган бола нимани ҳис қилади?! 
ғўрқув... Руҳий тушкунлик... Илмий тил билан айтганда қўрқув болалардаги қизиқишнинг емирилишига олиб келар экан. ҳеч нарсага қизиқмайдиган боланинг ақлий ривожланиши ҳам тўхтаб қолади. Хулоса чиқариш эса сиз азизларга ҳавола. 

 

Соғлом озуқанинг 5 тури
Болалар тановвул қилаётган озуқа уларнинг нафақат жисмоний, балки ақлий ривожланишига ҳам катта таъсир этиши ҳеч кимга сир эмас. Шифокор-диетологлар озиқ-овқат маҳсулотларининг фойдалилик жиҳатдан 5 хил рангдаги гуруҳларга ажратганлар. 
Мовий ҳамда оловранг. Ушбу гуруҳда сут, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт, балиқ,тухум ҳамда дуккаклилар ўрин олган. Бу маҳсулотлар болаларнинг хотирасини тикловчи, ақлни теранлаштирувчи аминокислоталар ҳамда витаминларнинг кони.  
Яшил.Бу гуруҳга сабзавот, мевалар ҳамда шарбатлар киради. Улар бола ривожланишида муҳим аҳамият касб этган углевод, С витамини, фоли кислотаси ва турли минералларга бой. Ҳз навбатида яшил гуруҳдаги озуқалар болаларнинг ҳаракатланишига ижобий таъсир кўрсатади.
ғизил. Сариёғ ҳамда ўсимлик мойлари қизил гуруҳга киритилган. Сариёғда А ҳамда D витаминлари мужассам бўлса, ўсимлик мойи Е витамини ва бошқа турдаги фойдали мойлардан ташкил топган.
Сариқ. Дон экинлари ушбу гуруҳдан ўрин олганлар. Углевод, озуқа тўқималари, минераллар айнан шу гуруҳдаги дон экинларининг таркибий қисми ҳисобланади.

Билиб қўйган яхши 
Таомдан сўнг ҳўл мевани тановвул қилиб бўлмайди. Масалан, нонуштадан сўнг ейилган олма боланинг қорнини оғритиши мумкин. Меваларни таом ейилгандан сўнг бир соат ўтгачгина истеъмол қилиш тавсия этилади. 
Турли ширинликлар ўрнини табиий маҳсулот бўлмиш асалга алмаштирган яхши. Асал таркибида оқсиллар ҳамда бир қанча бошқа витаминлар бор.
Аълочилар бўтқаси
Болалар сабзининг нечоғли фойдали сабзавот эканини билишмайди. Шунинг учун ҳам аксарият болалар сабзи ейишни умуман истамайди. Сиз эса фарзандингиз учун фойдали ҳамда мазали сабзи бўтқасини тайёрлаб, уни хушнуд этишингиз мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
Сабзи-1 дона.
Ҳрик-5 та(ёки апельсин-1 дона).
Сметана-1ош қошиқ.
Шакар-1 чой қошиқ.
Тайёрланиши: сабзи қирғичдан ўтказилади. Ҳрик ёки апельсин майда тўртбурчак шаклда тўғралади. Тайёрлаб олинган масаллиқлар сметана ва шакар билан аралаштирилади.

Болани тарбиялашда калтак қўлланишига қандай қарайсиз? 
Борис ГРАЧЕВСКИЙ, «Ералаш» киножурнали директори:
-Калтак билан тарбиялаш услубига эса мутлақо қаршиман. Тўғри, бола ўта шўх бўлса, ота-онанинг асаби дош беролмай, унга қўл кўтариши мумкин. Аммо, баъзи оталарнинг қайиш қўллашини ҳеч қандай изоҳ талаб қилмайдиган хунрезлик деб ўйлайман. 
Иброҳим Саидов, ҳуқуқшунос:
-Тўнғич ўғлим бир ярим яшарлигида қандайдир бир сабаб билан унга бир шапалоқ туширганман. Шундан кейин дудуқланиб гапирадиган бўлиб қолди. Ўшанда чекан азобларимни сўз билан таърифлаб беролмайман. Ҳайрият, ўғлим уч ёшга тўлганида дудуқланиши ўтиб кетди. Ҳозир у катта йигит бўлиб қолган, лекин мендан қандайдир ҳайиқиб туришини сезаман. Ота-онам болалигимда мени ҳаттоки чертмай тарбиялашган. Болани тарбиялашда калтак қўлланилиши нотўғри деб ўйлайман. Лекин эркалатиш ҳам яхши эмас.

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 2266 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009