Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Dekabr » 19 » ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ. ЭНГ КИММАТ ГОНОРАР КАЙСИ ЮЛДУЗЛАРГА ТУЛАНАДИ?
20:20
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ. ЭНГ КИММАТ ГОНОРАР КАЙСИ ЮЛДУЗЛАРГА ТУЛАНАДИ?

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ. ЭНГ КИММАТ ГОНОРАР КАЙСИ ЮЛДУЗЛАРГА ТУЛАНАДИ?

Янги йил якинлашяпти. Совгалар олишга шошамиз, якинларимизни кандай хурсанд килиш хакида уйлаймиз. Уйлаб-уйлаб охири турли жойларда нишонланадиган Янги йил шоулари хакидаги тухтамга келамиз. Куп холларда бундай шоуларда кайси юлдузларнинг иштирок этиши жуда кизик. Мана, 2010 йил эшик кокишига оз фурсат колди. Пойтахтнинг турли мухташам нукталарида Янги йил байрамига тадорик катта. Мехмонхона, ресторан ва тунги клублар узгача шоу дастурлар билан пойтахтлик ва шахар мехмонларини кай даражада кизикишини козонишни режалаштирган. Тугри, бундан асосий максад, авваламбор уша жой мавкеини ушлаб туриш булса, иккинчидан, даромад топиш. Бугун эътиборингизга пойтахтдаги Янги йил байрамларига энг талабгор ва энг киммат гонорар эгалари, яъни машхурлар хакида маълумот бермокчимиз. Ундан олдин эса айни пайтда куплаб мухлислар диккатини козонган, таъбир жоиз булса, реклама оркали оммавий эътиборни козонаётган энг йирик шоуларни эслатиб этамиз. 31 декабр куни "Саёхат” ресторанида афсонавий Boney-M хамда санъатимиз примадоннаси Юлдуз Усмонованинг ижодидан бахраманд булишингиз мумкин. 31 декабр куни "Эзидёр” ресторанида Озодбек Назарбеков, Райхон, Манзура, Шохруххон, Шоира Отабекова, Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхужаев ва яна унлаб юлдузлар мехмонлар учун куйлайди. 31 декабр куни "Узбекистон” мехмонхонасида Севара Назархон, Райхон, Ди-Джей Пилигрим, Акбар мезбонлик килади! "Дедеман”, "Интерконтинентал”, "Гранд Мир” каби мехмонхоналар эса юлдузлардан кура купрок кизикарли уйинлар ва совгаларни афзал билишган. Шундай килиб Янги йил окшомида энг талабгор юлдузлар сафидан урин олганлар:

Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Райхон, Манзура, Шохруххон, Отабек Муталхужаев, Ёдгор Мирзажонов, Самандар, Севара Назархон...

Энг киммат гонорар эгалари эса куйидагилар:

Юлдуз Усмонованинг "бирров” хизматлари учун шу кадар талаб купки, афсус, у шу куни факат битта жойда хизмат килишга мажбур. Унинг гонорар хаки 15 000 евро!

Озодбек Назарбеков 31-декабрда иккита ресторанда "бирров” хизматида булиб, кейин нуфузли шахс уйида хизматда булади. Унинг гонорар хаки 3 500 доллар.

Райхон Янги йил окшомида 5 та ресторанда "бирров” хизматини утайди. Унинг гонорар хаки 2500 доллар!

2010 йилни шохона тарзда кутиб олувчилар учун чипталар бахосининг энг киммати 1.050.000 сумни ташкил этса ("Саёхат” мехмонхонаси), энг уртача нархдагиси 300.000 сум ("Эзидёр”да).

Хуллас, Янги йилни ким каерда карши олиши узига хавола. Кимдир чипта олишга пули етарли булса-да, уйида, оила аъзолари даврасида байрам нишонлашни хуш куради. Бошка биров, Янги йилни унутилмас ва энг гузал лахзалар сифатида хаётий хотиротларига айланишини истайди. Уйлаб карасангиз, Янги йил байрами юлдузлар учун яхшигина гонорар ишлаб колиш, мехмонлар учун эса энг кимматга тушадиган пайт булса керак. Очиги хам, шу-да! | Mehmon.Uz uchun X-MEN mahsus tayyorladi |

Категория: Shou- Biznes | Просмотров: 2684 | Добавил: X-MEN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
Рейтинг: 0
Имя: Egamberdi
Написал: Qorbobo_Egamigo | Дата: 21.12.2009, 12:23 


O'shada Oilang davrasida o'tqazsang yangi yil omadli keladi da
0  
2
Рейтинг: 0
Имя: E'zozxon
Написал: Gabriela | Дата: 21.12.2009, 12:04 


Yangi Yilni oila davrasida nishonlashga nima yetsin
0  
1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009