Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Noyabr » 28 » Юлдузларнинг мафтункорлик сирлари
15:28
Юлдузларнинг мафтункорлик сирлари

Нафақат актрисалар, балки бошқа аёлларнинг ҳам вақт ўтиши билан ўз гўзалликларини сақлаб қолишга уринишлари табиий. 

Анастасия Заворотнюк 
Терим жуда таъсирчан бўлгани учун ҳам кўп муаммоларга дуч келаман. Лекин менинг бир сирим бор. Бу айнан таъсирчан юз терили аёлларга асқотади, деган умиддаман. Бунинг учун албатта, мойчечак дамламаси керак бўлади. 

Дамлама музлатгичнинг музхонасидаги шаклларга қуйилиб, мойчечакли музларга айлантирилгач, юзга сурилади. Бу юз терисини тинчлантирувчи, қон айланишини таъминловчи ва шу билан уни соғломлаштирувчи ҳамда таранглаштирувчи восита ҳисобланади. Юзга суртгандан 3 дақиқа ўтиб, унинг фойдасига ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Агар юз терингиз турли хил макияжлардан, кунлик асабийлашишлардан сўлғин тус олган бўлса, албатта менинг тавсиямга риоя қилинг. Доимо гўзал ва латофатли бўлинг. 
Мадонна
16 август куни поп-маликаси Мадонна 50 ёшга тўлади. Лекин у ҳеч ҳам ярим аср яшаган аёлга ўхшамайди. Бунинг сири нимада экан?
Унинг таъкидлашича, ёшлик ва гўзалликнинг сири доимо спорт билан шуғулланишда. Мадонна ҳар куни югуради, йога билан машғул бўлади. Энг асосийси эса макробиотик диетага амал қилади. Унинг таомномасида гўшт ва гўштли маҳсулотлар, шакар ва сут маҳсулотлари умуман йўқ. 
Кетрин Зета-Джонс 
Кетрин Зета-Джонс тишларини қулупнай билан тозалайди. Чунки қулупнай таркибида С витамини мужассам бўлиб, у тишларни табиий оқартирувчи восита ҳисобланади. Қулупнайдан ташқари апельсин, қорақат, помидор, сабзи ва лимонда витамин С кўп миқдорда аниқланган. Лекин лимондан фойдаланганда эҳтиёткорлик зиён қилмайди. Акс ҳолда, тишларнинг эмали емирилиши мумкин. Кетриннинг гўзал ва доимо ёрқин сочларининг сири – зайтун мойида. У тез-тез зайтун мойини бошига суриб турар экан. Унинг айтишича, худди шу зайтун мойи тирноқларни ҳам соғломлаштиради. 
Николь Кидман
Николь Кидман доимо сочларини парваришлаш билан овора. Бунинг учун у хино, мойчечак дамламаси ёки пиёз пўстининг қайнатмасидан фойдаланади. Сочларнинг чиройли жилоланиши учун эса Николь лимон шарбатида сочларни чайиб олишни тавсия этади.
Жизель Бундхен 
Бразилиялик супермодель Жизель Бунхеннинг вазн йиғишдан сақловчи сири бор. У ҳам бўлса, кўп миқдорда аччиқ таомларни тановвул қилишдан иборат. "Бу билан мен ортиқча колорияларни йўқолишига муваффақ бўламан”- дейди Жизель. 
Дейзи Фуэнтес
"Ортиқча вазндан сақловчи ҳамда соғломлаштирувчи восита - мойчечак дамламаси” дея таъкидламоқда Голливуднинг ёрқин актрисаларидан бири Дейзи Фуэнтес. У кун давомида мойчечак дамламасини ичар экан.

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 2938 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 2.8/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009