Малайзия давлати ажрашиш ёқасига келиб қолган, лекин ҳали ҳам оилани сақлаб қолмоқчи бўлган жуфтларга яна бир имконият бермоқда. ҳукумат вакиллари «Иккинчи асал ойи» номли дастур ишлаб чиқдилар.
Руҳшунос кўригидан ўтилгач, эр-хотинларга икки кеча-кундузга дам олишга йўлланма берилади. Улар ана шу муддат ичида оилада юз берган келишмовчиликларни бартараф этишга ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилиб кўрадилар, деб хабар беради «Iisra.com» сайти.
|