Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 20 » Сифатли атир қандай танланади?
21:53
Сифатли атир қандай танланади?
Парфюмерия воситаларининг таркиби деярли бир хил: ҳид концентрати ҳамда спиртдан иборат. Шундай экан, бир номга эга бўлган атир, атир суви, шунингдек, бошқа турдаги парфюмерия маҳсулотлари бир-биридан қайси жиҳатлари билан фарқланади? Уларнинг қайси бирини харид қилган маъқул?

Парфюмерия воситалари таркибидаги ҳид концентрати ҳамда спирт миқдори билан фарқланади.

Атир (Parfum)
Атир таркибида 15-20 фоиз ҳид концентрати ва 90 фоиз тоза спирт бўлади. Шу боис парфюмерия воситаларининг орасида атир энг узоқ сақланувчи ифор ҳисобланиб, унинг нархи юқори баҳоланади. Аксарият атирлар кичик (7 ёки 15 мл.) идишларда ишлаб чиқарилади. 

Атир суви (Eau de Parfum)
Харидоргирлиги билан атир суви машҳур парфюмерия воситаси ҳисобланади. Унинг таркиби 15-20 фоиз ҳидли мойлар (эфир мойи), 12-13 фоиз ҳид концентрати ҳамда 90 фоиз спиртдан иборат бўлади.  

Одеколон (Eau de Cologne)
Бугунги кунда одеколонлар асосан эркаклар учун ишлаб чиқарилмоқда. Одеколон таркибида 3-5 фоиз ҳид концентрати ҳамда 70-80 фоиз спирт бўлади.

Дезодорант 
Дезодорантлар гигиена воситаси ҳисобланса-да, аксарият фойдаланувчилар унинг ҳидига қараб харид қиладилар. 

Бугунги кунда парфюмерия воситаларининг минглаб турлари мавжуд. Улардан қай бири айнан сизга мос келишини қандай аниқласа бўлади?
Албатта атирнинг ўзингизга ёққанини танлаганингиз маъқул. Агар уларнинг қай бири сизга мос келишини билмаётган бўлсангиз, қуйидаги тавсияга амал қилинг.

Қиёфага мос 
Шарқ аёлларига уларнинг ўзига хослигини билдириб турувчи кескин бўлмаган ўткир ҳидли атирлар тавсия этилади. Тадбиркор аёлларга кўпроқ классик услубдаги парфюмерия воситалари тўғри келса, нозик, малла соч, ёш қизларга турли хил гуллар ҳидларини таратувчи атирлар тавсия этилади.

Мавсумга қараб
Биз мавсумга қараб либосларни танлаймиз. Мутахассислар парфюмерия воситаларини ҳам мавсумга қараб танлаш лозимлигини таъкидлашмоқда.
Баҳорда табиат уйғонади. Борлиқни гуллар ҳиди буркаб олади. Айнан шу мавсумда қадрли аёлларимизга ширин гуллар ҳидини эслатувчи атирлар (ясмин гули, атир гул ҳидли атирлар) тавсия этилади.
Лимон, ялпиз, грейп-фрут ҳидли атирлар жазирама ёзда ҳамда куз ва қишнинг совуқ кунларида корица, шоколад, ванил каби илиқ ҳидли атирлар тавсия этилади.

Атирни алмаштириб туриш керакми?
Аксарият аёллар ўзига маъқул келган бир ҳидли атирни танлаб, узоқ вақт айнан ўшандан фойдаланадилар. Бу албатта аёлнинг ўзига хослигини билдириб турувчи омил. Аммо вақт ўтиши билан замон ўзгаради, ўзингиз ҳам, сизнинг дунёқарашингиз ҳам ўзгаради. Шунга кўра вақти-вақти билан турли ҳидли атирларни алмаштириб туриш тавсия этилади.

Парфюмерия воситаларининг сифатини қандай аниқлаш мумкин?
Парфюмерия воситаларини харид қилишдан аввал қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Қадоқ ва ундаги ёзувлар
Парфюмерия воситаларининг қадоғидаги ёзувлар ва рангларнинг тиниқлиги ҳамда тўғри ёзилганлигига эътибор беринг. Ёзувлар ҳамда рангларнинг тиниқлиги маҳсулотнинг 100 фоиз сифатли эканини билдирмайди, албатта. Аммо аксарият қалбакилаштирилган атирлар қадоғидаги ёзувларда хатоларнинг бўлиш эҳтимоли юқори. Масалан, «Climat» ўрнига «Clema», «Cool Water» ўрнига «Cool Winter», «Kenzo» ўрнига «Genzo»... Шунингдек, асл атирлар қадоғида «parfum» деб ёзилади. Қалбакилаштирилганларида бўлса «parfume» деб ёзилган бўлиши мумкин. Яна бир ёзув, бу ишлаб чиқарилган давлатнинг номи. Масалан, «France». Қалбаки маҳсулотларда бўлса «Made in France» ёзувини учратишингиз мумкин.

Штрих-код
Буюк Британиянинг штрих коди 50, Германияники 400-440, Испанияники 84, Италияники 80-83, Францияники 30-37, Канаданики 00-09.
Бундан ташқари, штрих-коднинг пастки тарафида маҳсулотни билдирувчи рақамлар ёки сонлар берилган бўлади. Ушбу ёзув атир идишида ҳам бўлиши лозим.

Сифатли атир ифори аста-секин «очилиб» боради. Яъни унинг ифори вақт ўтган сари янги қирраларини намоён этади. Сохта (анча қиммат бўлса ҳам) атирларда эса бундай хусусият бўлмайди.

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1432 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009