Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 20 » Suv tanqisligi
01:47
Suv tanqisligi
2030 йилга келиб Ер шарининг 47 фоиз аҳолиси сув танқислигига дуч келади
Тагидан: ХХI аср башарият олдига бир-биридан мураккаб муаммоларни кўндаланг қўймоқда, шулардан бири сув масаласидир... 

2030 йилда сайёрамизнинг 47% аҳолиси сув танқислиги муаммосига дуч келишади. Биргина Африканинг ўзида 2020 йилга келиб иқлимдаги ўзгаришлар туфайли 250 миллионга яқин инсон шу муаммо гирдобида қолиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирда сув танқислиги Африканинг катта қисми, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби Шарқий Осиёни ўз гирдобига тортмоқда. Ҳатто ҳудудида йирик дарёлар бўлишига қарамай Хитой ва Ҳиндистон аҳолиси ҳам сув етишмаслигини ҳис этмоқда. Айниқса, Хитойнинг шарқий қисмида сувсизлик муаммоси авж олган. Бу ердаги 600 та йирик шаҳарларнинг 550 тасида чучук сув захираси кундан кунга озайиб боряпти… 

Сўнгги 40 йил ичида дунёдаги ҳар бир киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдори 60 фоизга камайган. Яқин 25 йил ичида яна 2 баробарга камайиши тахмин қилинмоқда.
Глобал сув танқислиги натижасида тартибсизликлар, оммавий миграция ва иқтисодий инқироз юзага келиши мумкин

‘‘Чучук сув заҳираси глобал иқтисодиётнинг оғриқли муаммосига айлангач Лондонга вабо қайтиши, африкаликларнинг оммавий миграцияси натижасида эса Европада тартибсизликлар рўй бериши, Хитой иқтисодиёти 2015 йилга келиб инқирозга юз тутиши мумкин…’’
Чучук сувдан ишлаб чиқаришда энг кўп фойдаланадиган дунёдаги энг йирик компанияларнинг мутахассис экспертлари худди ана шундай нохушликларни башорат қилишмоқда.
Шунингдек фаолияти ишончли сув етказиб берилишига чамбарчас боғлиқ бўлган Shell, Coca-Cola, Procter & Gamble, Cargill ва бошқа компаниялар мутахассислари ҳам яқин 20 йил чиндан мураккаб давр бўлишини таъкидлаганлар. Бунинг сабаби, ривожланаётган давлатларнинг бойиши натижасида сувга бўлган талаб ортаётганлигида.

Хитойда миллионлаб одамлар учун ичимлик суви юк ташувчи машиналарда етказиб берилмоқда, чунки бу мамлакатдаги ариқ ва қудуқларда сув аллақачон қуриб қолган...
Сув танқислиги аввалига фақат қашшоқ мамлакатлар муаммоси бўлган бўлса, бугунга келиб энг бой давлатлар ҳам бу муаммо устида бош қотиришмоқда
Маълумот учун: ичимлик суви истеъмоли сўнгги 100 йил ичида 6 марта ортган, 2050 йилга келиб бу миқдор яна икки баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу энг аввало ирригация ва қишлоқ хўжалиги талабларидан келиб чиқмоқда. Айрим мамлакатлар эса оддий озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун сув излаш билан овора…
Атлантика океани соҳилларида жойлашган Европа мамлакатлари даврий қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Туризм ва қишлоқ хўжалиги каби чучук сувдан кўп фойдаланадиган соҳалар эса Ўрта ер денгизи сув заҳираларининг камайиб боришига сабаб бўлмоқда. 
«Австралияда ерларнинг шўрланиши муҳим қишлоқ хўжалик ҳудудларининг аксарият қисми учун жиддий таҳдид солмоқда», дейди WWW (Жаҳон табиатни асраш фонди) тоза сув дастури раҳбари Жейми Питток.

Сўнгги йиллар мобайнида одамлар ҳаёт тарзи ва озиқланиш меъёрида ўзгаришлар рўй берди, ўтиш иқтисодиётини бошдан кечираётган мамлакатларда гўшт ва сут маҳсулотлари кўпроқ истеъмол қилина бошлади. Мисол учун бир килограмм буғдойни етиштириш учун 800дан 1 000 литргача сув сарфланса, бир кило гўшт учун бу миқдор 2 000дан 16 000 литрни ташкил қилади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 1985 йилда 20 килограмм гўшт истеъмол қилган хитойлик, 2009 йилга келиб 50 килограмм гўшт истеъмол қилишга ўтган. Бу эса Хитой учун 390 куб.км қўшимча сув деганидир. Таққослаш учун 2002 йилда Швециянинг ҳар бир аҳолиси учун 76 килограмм, АҚШнинг ҳар бир аҳолиси учун эса - 125 килограмм гўшт тўғри келган.

Рақамлар…
Водопроводнинг мавжуд эмаслиги, тозалик қоидаларига риоя этилмаслик натижасида Ер юзидаги миллионлаб инсонлар соғлиги хавф остида қолмоқда. 
* Ер шарининг 71 фоиз қисми сув билан қопланган бўлса-да, чучук сув умумий сув миқдорининг 2 фоизини ташкил этади.
* Бугунги кунда жаҳоннинг катта-кичик 40 та давлати сув етишмовчилигини бошидан кечирмоқда.
* Ер юзидаги 6 миллиард аҳолининг 1,2 миллиард нафари тоза ичимлик сувига муҳтож. 2,3 миллиард нафари эса антисанитария ҳолатидаги сувдан фойдаланмоқда.
* Дунё аҳолисининг ҳар 10 тасидан 4 таси тоза ичимлик суви етишмайдиган ҳудудда яшайди.
* Африка аҳолиси чучук сувни топиш учун бир кунда ўртача 5 соат вақт сарфлайди. 
* Ривожланаётган давлатлардаги 140 млн инсон ўз организмини қудуқдаги таркибида маргумуш мавжуд бўлган сув билан заҳарлайди.

Ўзимизда
Ҳозирда мамлакатимизда 77 та чучук ер ости ичимлик сув манбалари мавжуд ва уларнинг умумий захираси 57,6 млн. метр/кубни ташкил этади. Ушбу чучук сув захираларини муҳофазалаш борасида давлат сиёсати даражасида амалий ишлар йўлга қўйилган.

Халқимизда "Бор жойда бол арзон, йўқ жойда сув қиммат", деган доно нақл бор. Шундай экан сувнинг Ҳар томчисини олтинга тенг кўриб, асраб-авайлашимиз, тежаб-тергаб фойдаланишимиз зарур.

Просмотров: 1987 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009