Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 30 » Сувости одамлари
22:36
Сувости одамлари

Қуруқлик сайёрамизнинг тўртдан бир қисмидан сал кўпроқ жойни эгаллайди. Шунинг учун ҳам аксарият олимлар уни Ер сайёраси деб эмас, балки Океан сайёраси деб атайдилар. Шунга қарамай, инсон учун ер азизроқ, у ерда яшаш учун яратилган. 

Сув ости ҳаётини ўрганиш 6000 метрдан сўнг деярли тўхтайди. Батискафлар 11000 метр чуқурликка тушган бўлишларига қарамай, олимлар океан ва денгиз тубини Ойнинг орқа томонига нисбатан кам ўрганганлар. Хўш, ўзи сув остида ҳаёт борми ёки йўқми?

Қадимги ҳинд қўлёзмаларида аҳолиси 3 миллиард нафарни ташкил этувчи «данав» номли сувости халқи ҳақидаги маълумотлар учрайди. Кунчиқар мамлакатда эса қадим замонлардан бери «қамиш одам» ҳақидаги афсона мавжуд. Афсонада айтилишича, унинг қўл ва оёқ панжаларида узун тирноқлар ва сузиш пардалари бор экан.
Инсонларнинг ўзлари «денгиз одамлари» билан бир неча бор юзма-юз келганлар. ҳозирги Англия ҳудудига тўғри келувчи жойда 1400 йилда бозорга йўл олган сут сотувчилар денгиз соҳилида турган «сув париси»ни тутиб олишган ва уни Гарлем шаҳрига туҳфа этганлар. ғизга кийим кийдирган шаҳар аҳли унга ип йигиришни ўргатиб қўяди. Маълумотларга қараганда, қиз узоқ вақт одамлар орасида яшаган, лекин доим денгизга қайтиш истаги бўлган.
XVI аср ўрталарида Англиянинг Орфорд шаҳрида балиқчилар одамга ўхшаш ғалати мавжудотни тутиб олганлар. Умуман сочи бўлмаган, кўриниши эркак кишига ўхшаб кетувчи бу жонзотнинг узун соқоли ҳам бўлган. Тутиб олинган мавжудот губернатор қасрига олиб келинади. ғасрда уни фақат хом балиқ бериб боқишган. Гувоҳларнинг фикрига кўра, у қўли билан узоқ вақт балиқни эзиб бўлгачгина истеъмол қилар экан. Бир неча ойдан сўнг ғаройиб жонзот одамлар қўлидан қочиб кетишга муваффақ бўлади. Аммо орадан бир оз вақт ўтгач, қасрга ўз ихтиёри билан қайтган «денгиз одами» бир йилдан сўнг яна денгизга кетиб қолади. Бу сафар у ортига умуман қайтмаган.
1819 йил ҳозирги Сидней яқинидаги Зетланд оролларида балиқчилар тўрига «денгиз аёли» илинган. 1931 йилда эса боши инсонники каби бўлган махлуқни Кейптаун (ЖАР)лик балиқчилар пайқаб қоладилар. Бироқ махлуқ қочишга урингач, балиқчилар унга икки бор найза отиб, нишонга текизадилар. Яраланган бўлишига қарамай ғаройиб махлуқ қочишга муваффақ бўлган.
1974 йил Канин (Россия) ярим оролидаги қишлоқлардан бирининг ўқувчилари Вижес дарёсининг Оқ денгизга қуйиладиган ерида қирғоқдан чамаси ўн метрлар нарида турган ғалати мавжудотни кўриб қолганлар. Соҳилга сузиб келган жониворнинг сочлари узун бўлиб, тикка қояга ўрмалаб чиқа бошлаган. Ҳқувчилар жониворнинг қўл ва оёқлари сўрғичлар (саккизоёқники каби) билан қопланганини ҳамда узун думли эканлигини кўришган. ғуруқликка чиқиб олган жонивор шошилмасдан юриб, ўрмон ичига кириб кетган. Ерда унинг бошқа жониворларда учрамайдиган оёқ излари муҳрланиб қолган.
Одамларнинг сув ости мавжудотлари билан бўлган учрашуви орасида энг ёдда қоларлиси 1982 йил Байкал кўлида содир бўлган. Ҳшанда ҳарбий бўлинма сув остига шўнғиш бўйича ўқув машғулотларини бажараётган эди. Тўсатдан гуруҳ аъзоларидан бири юқорига чиқиб, чамаси 50 метрлар пастда ўзидан ўн-ўн беш метр нарида ҳеч қандай аквалангсиз узунлиги уч метр бўлган инсонга ўхшаш мавжудот кўрганини айтиб қолди. Бир оз муддат ўтгач, бошқа ғаввос ҳам иккита инсонга ўхшаб кетувчи жонзот кўрганини айтиб қолади. ҳарбий бўлинма бошлиғи кўринган мавжудотлардан бирини қўлга тушириш ҳақида буйруқ беради. Бу ишни бажариш учун эса етти нафар ғаввосдан иборат махсус гуруҳ тузилиб, дарҳол сув остига шўнғийди.
Fаввослар мавжудотлардан бирининг устига тўр ташлашга муваффақ бўладилар. Лекин шунда тўсатдан улкан куч ғаввосларни сув юзасига отиб юборади. ғаввослар анжоми бундай чуқурликдан декомпрессиясиз сув юзасига чиқиш имкониятини бермас эди. Шунинг учун уларнинг бари кессон касалига гирифтор бўлишади. Афсуски, ўшанда ҳарбийлар ихтиёрида фақат битта барокамера бўлиб, у атиги икки кишини сиғдира оларди. Махсус гуруҳнинг уч нафар аъзоси оламдан кўм юмган, қолганлари эса ногирон бўлиб қолган. Байкал кўлидаги сув жониворларини эса ўша воқеадан сўнг ҳеч ким учратмаган.
Шундай экан, бир овоздан кўл, денгиз ва океан тубида сирли мавжудотлар йўқ деб бўлмайди. Фақат замонавий фан ва техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда ўша сирлар ечимини топиш керак, холос.

 

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1134 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009