Сиз кўриб турган сурат «Фотошоп» мўъжизаси эмас. Айиқ чиндан ҳам учяпти. Аниқроғи, учиб тушяпти… Калифорниялик нафақахўр кампир деразаси оша дарахтга чиқиб олиб, тушолмай жавдираб турган айиқполвонни кўриб қолди ва зудлик билан полиция ва қутқарувчиларга қўнғироқ қилди.
Қутқарувчилар дарҳол етиб келиб, пастда брезент матони ушлаб туриб айиқни дарахтдан «қулатиб» олишди. Айиқ нима учун дарахтга чиққани номаълум. Балки ернинг думалоқлигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлгандир...
|