Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2009 » Oktabr » 20 » Улуғбек Зиёдага совчи юборди…
21:41
Улуғбек Зиёдага совчи юборди…
Санъат оламида деярли ҳар кун турли-туман миш-мишлар тарқалади. Бундан сал муддат олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон ва Райҳоннинг турмуш қуришгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган бўлса, мана энди “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Улуғбек Раҳматуллаев ва мафтункор Зиёда турмуш қуришаётгани ҳақида гап-сўзлар болалади... 

Бу миш-мишларни тарқатиш кимга керак: қизиқувчан мухлисларгами ёки хонанданинг ўзига? Мухлислар борасида-ку, ҳаммаси тушунарли. Улар ўз юлдузларининг шахсий ҳаёти ҳақида билишга жуда қизиқишади ва бирон жойдан эшитган «янгиликларини» атрофдагиларга ошириб-тошириб етказишади. Лекин бундай миш-мишларнинг асосий манбаи хонандаларнинг ўзи бўлса-чи? Ёки уларнинг матбуот котиблари?.. Наҳотки, санъаткорлар охирги чора сифатида, яъни «музлаб» қолган рейтингларини кўтариш учун шундай «пиар»ларга мурожаат қилишаётган бўлса?
Улуғбекни расми  
– Улуғбек, ўзингиз ҳақингизда тарқалган сўнгги миш-мишдан хабарингиз бўлса керак?
– Агар Зиёда билан турмуш қураётганлигимиз ҳақидаги миш-мишни назарда тутаётган бўлсангиз, у аллақачон эскирди. Чунки ундан кейин яна бир қўрқинчли миш-миш тарқалди. Гўё мен Чорвоқ сув омборида бахтсиз ҳодиса оқибатида чўкиб кетиб, ҳалок бўлибман... Бу хабарни танишларимдан кечаси соат 2 лар атрофида телефон орқали эшитдим. Рости, жуда қўрқиб кетдим. Аллоҳнинг ўзи асрасин бахтсиз ходисадан. Худога шукр, соппа-соғман.
Аммо Зиёдага совчи юбормаган бўлсангиз, бундай гаплар қаердан тарқалади?

- Ҳм… Тўғрисини айтсам, янги қўшиғим устида ишлаётган вақтимда дадамлар телефон қилиб, «Ўғлим, Зиёдага уйланаётган эмишсан. Бир оғиз айтсанг бўларди» дедилар. Мен нима деб жавоб қайтаришни билмай қолдим. Охири, дада бу бўлмаган гап,-деб жавоб бердим.
– Миш-мишларга муносабатингиз?
Турли-туман ёлғон гапларни эшитавериб-эшитавериб, эътибор бермайдиган бўлиб қолганман.

– Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ миш-мишга эътибор бермаслигингиз ғалати эмасми?
– Мен эркакман. Бу каби миш-мишлар менга унчалик таъсир қилмаслиги мумкин. Аммо Зиёдага ачинаман. Чунки у аёл. Ҳали турмушга чиқмаган қиз тўғрисида турли гаплар ёки миш-мишлар тарқалиши менимча яхши эмас.
Сиз билан боғлиқ бундай ғаройиб гап-сўзларни тарқатиш кимга керак, деб ўйлайсиз?

- Бундай бўлар-бўлмас гапларни сизга душманлик кайфиятида бўлганлар, ютуғингизни кўролмайдиганлар одамлар тарқатиши мумкин. Ёки мисол учун бир нечта одам гаплашиб ўтириб, хазил-хазил билан шундай гаплар юзага келиши мумкин. Аммо одамлар ёш аёл хонандалар ва қизлар ҳақида гап тарқатишмаса яхши бўларди. 
– Зиёдага уйланган бўлармидингиз?
– (Ўйланиб). Зиёдани синглимдек кўраман. Мен уни ҳеч қачон турмуш ўртоғим сифатида тасаввур қила олмайман. Бу факт!
Зиёда, сўнгги маълумотларга қараганда, Улуғбек Раҳматуллаевдан сизларникига совчи борган эмиш. Ҳатто, турмуш қуришга тайёргарлик кўраётганмишсизлар…
Йўғ-э! Бу бўлмаган гап. Бу ҳақда биринчи марта мана ҳозир сиздан эшитиб турибман. Тўғриси, роса ҳайратга солдингиз. Миш-мишлар ҳамиша бўлган, бўлаверади.

- Бундай гап-сўзларни тарқатиш кимга керак, деб ўйлайсиз?
– Билмадим... Менимча қизиқувчан одамлар ўйлаб топиб, кейин тарқатишади.
Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида қандай фикрдасиз?

- Улуғбек ака билан биз дўстмиз. У кишининг санъатларини ҳурмат қиламан. Ажойиб қўшиқлар яратадилар. Ҳатто бирга дуэт ҳам куйлаганмиз. Улар ҳаётда жуда яхши инсон ҳамдир.
– Ҳақиқатдан ҳам Улуғбек Раҳматуллаевнинг хонадонларидан совчи келса, рози бўлармидингиз?
– Буни ўйлаб кўриш керак! 

Мана азизлар, миш-мишларга ойдинлик киритилди. Хулоса чиқариш эса ўзингиздан. Ҳар иккала юлдузимизнинг ижоди ва шахсий ҳаётида улкан омадлар тилаб қоламиз.

Категория: Shou- Biznes | Просмотров: 1617 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
Рейтинг: 0
Имя: bobur
Написал: | Дата: 30.01.2011, 20:00 


malades ulugbek ziyodaga uylanivol
0  
2
Рейтинг: 0
Имя: Dilzoda
Написал: Qor_Malikasi | Дата: 04.12.2009, 18:19 


ikovisigayam omad tiliman
0  
1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2009  »
DuSeChorPayJuShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009