Машҳур француз футболчиси Зинедин Зидан Испанияда футбол тарихида биринчи марта "Юлдузлар фабрикаси”ни очди. Айни пайтда "Реал” жамоасининг президенти маслаҳатчиси сифатида фаолият юритаётган Зиданга "Юлдузлар фабрикаси” ишида уругвайлик машҳур собиқ футболчи Энцо Франческоли ёрдам бермоқда.
"Academia Cracks” деб номланувчи лойиҳа бўйича бутун дунё бўйлаб 16 ёшлилар орасида кастинг ўтказилади. Кастингдан ўтган истеъдодли ёшлар профессионал футбол жамоаларининг машғулот лагерларида яшаб, ўқийдилар. Лойиҳа иштирокчиларининг кундалик ҳаёти реалити-шоу тарзида кузатиб борилади. Ёш футболчилар билан муарббийлар, жисмоний тарбия мутахассислари, психологлар ва диетологлар иш олиб боришади. Реалити-шоу ғолиби келаси йилги мавсумда Испания премьер лигаси жамоаларида синовдан ўтади. Зидан "Юлдузлар фабрикаси”ни очган бўлса, Дэвид Бекхэм бир неча йил аввал Калифорнияда очган футбол академиясини ёпиб қўйди. Шу билан бирга, Бекхэмнинг Буюк Британиядаги академияси ҳам ёпилган. Баъзи хабарларга кўра, Бекхэмнинг Гринвичдаги академияси ижара ҳақи вақтида тўланмагани учун ёпилган.
|