Меню сайта
Категории раздела
Qiziqarli [33]
Futbol Yangiliklari [11]
Shou- Biznes [19]
Tanishuvlar [1]
Foto prikol [1]
Sms Sherlar , Xazillar [2]
Eng yangi MP3 [1]
Talab va takliflar [1]
Мини-чат
Статистика
Главная » 2010 » Iyun » 27 » Равшан Комилов: “Тўйбоп қўшиқларни талаб қилишса, бизда нима айб?!”
00:29
Равшан Комилов: “Тўйбоп қўшиқларни талаб қилишса, бизда нима айб?!”

"Муҳаббатнинг биринчиси ёндиради-и…” Худди аввалгилари каби унинг бу қўшиғи ҳам кўнгиллар тубига етиб борди. У ижодга қадам қўйганига неча-неча йиллар ўтмади дейсиз… Аммо у ҳамон ўша-ўша. Соҳир туйғуларнинг моҳир куйчиси! 

– Режангизда йил бошида концерт бериш истаги бор эди, нима учундир кечикяпти...
Отам бетоб, кўнгилга концерт сиғмайди… Тузалиб кетсалар, насиб қилса, албатта, концерт бераман. Ўғлим билан бирга.

– Ижодингизда сўнгги вақтларда тўйларни тараннум этувчи қўшиқлар кўпайган. "Ўзбегимнинг тўйларига беш кетаман”, "Тўйбола”…
Мен бу қўшиқларимда ўзбек тўйларининг барча урф одатларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилганман. Бугун атай шу қўшиқларим учун юртимизнинг турли воҳаларидан тўйларга таклифлар кўп бўляпти. 

– "Шу қўшиғингизни яна битта айтинг!” деб сўрайверишса, қайта-қайта ижро этиш кўнглингизга тегмайдими?
– Бундай ҳолатлар кўп бўлади. Лекин мен умуман бир қўшиқни ўша заҳоти иккинчи қайталаб айтмайман. Оралиғида беш-олти қўшиқни ташлаб, кейин айтишим мумкин. 
– Нима учун кейинги пайтларда санъат оламида кучли, "портловчи” тароналар деярли яратилмаяпти? 
– Чунки кучли қўшиқларни енгил-елпи тароналар "бўғиб” қўйяпти. Замон талаби билан яратилаётган умри қисқа қўшиқлар кўпайиб кетди. Сўзи енгил, фақат мусиқага урғу берилган ашулалар нари борса бир йил яшайди холос! "Одам бўлайлик”ни ижро этганимга ҳозир ўн саккиз йил бўлди. Лекин ҳамон "шуни айтиб беринг!” деб сўрашади. Узоқ умр кўрадиган қўшиқнинг сири – сўзининг кучлилигида! "Ота-онадан хабар олмаслик гуноҳлар ичинда – энг оилй гуноҳ…” Бундан беш олти йил аввал, ҳали-ҳали эсимда, бир каттароқ лавозимдаги одам ёнимга келиб, "Сизга раҳмат, Равшанжон, иш билан юравериб уч ойдан бери хабар ололмагандим ота-онамдан… Кеча шу қўшиғингизни эшитиб ўтирдим-у, чидолмай ҳамма ишимга қўл силтаб уларнинг қошига ошиқдим… Шундай қўшиқлар кўпайсин, илоҳим, токи мен каби нодонларга таъсир қилсин” деганди… 
Яқин орада кўнглингизнинг тубига етиб бора олган қўшиқ яратилдими?
Ҳа, Озодбек Назарбековнинг "Орангизда онам йўқ” қўшиғидан жуда қаттиқ таъсирландим… 

– Ўзингиз-чи, шундай таъсирли қўшиққа қачон қўл урасиз?
– Қўл урдим! "Нолима” номли тематик қўшиқ ёздим. Қўшиқ ўғил фарзанд кўра олмай, фақат қиз туғиб, пешонасига муштлаб ўтаётган аёлларга бағишланади… Шу ҳафта клипи билан мухлислар эътиборига ҳавола этилади, ўйлайманки, уларнинг қалбига етиб, узоқ муддатга яшаб қоладиган қўшиқ бўлади.
– Бугун шоу-бизнес оламида "клон”лар кўпайиб кетган. Ижоди ҳам, қўшиғи ҳам, услуби ҳам бир-биридан фарқ қилмайди. Бунинг сабаби нимада?
– Юртимизда яхши деб айтса бўладиган икки ё учта бастакор бор. Уларга қўшиқ ёзиб беришни илтимос қилиб келадиганларнинг эса саноғи йўқ. "Клон”лар кўпайишининг сабабини шунда деб биламан. 
– Матбуотда нега камнамосиз?
– Бундан анча йиллар олдин, бир журналистнинг берган саволи ҳали-ҳалигача ёдимдан чиқмайди. "Мен сиздан ижодингиз, қўшиғингиз, давлатингиз ҳақида сўрамайман. Фақат бир саволимга ростини айтиб жавоб беринг: Нечта хотинингиз бор?” Ҳайрон бўлиб қолгандим ўшанда… Ўзи битта бўлса, нима деб жавоб берай унга? Бундай журналистлар битта эмас. Қани ҳаётингизнинг ҳеч кимга маълум бўлмаган тарафини очақолса-ю, каттакон сарлавҳа қўйиб, газетага чиқариб юборса… Сизнинг мисқоллаб йиққан обрўйингиз бир пул бўладими-йўқми, уни қизиқтирмайди… Санъаткорнинг шахсий ҳаётига аралашмай туриб ҳам, ижоди, ҳаётий қарашлари, ютуқлари, санъати ҳақида яхши мақола тайёрласа бўлади-ку!
– Равшан Комилов "Совчилик”ка борибди, деган гапларни эшитдик?
– (Кулади) Салгина англашилмовчилик бўлибди менимча. Чунки совчиликка борганим йўқ, "Совчилар” номли ҳазил дуэт қўшиқ куйладим, холос. Мен ота, Гулираъно исмли қўшиқчи қиз қизим бўлиб қўшиқ айтдик. 
– Қачон тинглаймиз бу таронани? 
- Насиб этса, тез орада…
– Очиқ ва самимий суҳбатингиз учун ташаккур!

Категория: Shou- Biznes | Просмотров: 3116 | Добавил: Zafar | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Поиск
Календарь
«  Iyun 2010  »
DuSeChorPayJuShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • GEGAsoft | Все права защищены! © 2009